Узум тушда курса туш табири узум тўлиқ малумот

Узум тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Таниқли башоратчи узумни яхшилик белгиси деб ҳисоблайди. Ҳаттоки тушда таъмсиз, нотоза ва чириган узумни кўрсангиз ҳам — бу сизнинг шунчаки ортиқча ҳавотир ва шубҳа-гумонларингизни билдириб бу ҳолат тўғрисидаги қурқув сизни тез орада тарк этишини ифодалайди.

Узум тушда курса

Тушда бир шингил узумни узишингиз ёки кўк рангли узумни еяётганлигингизни кўришингиз — сизнинг ўзингизнинг, фарзандларингиз ва яқинларингизнинг вақтихушликларини ва қувончларини билдиради.

Тушингизда узумдан мўл ҳосил олганлигингизни кўришингиз- фойдали танишувнинг белгисидир. Бордию тушда ўзингиз йиққан узумнинг ҳосилини сотаётганлигингизни кўрсангиз — ўнгингизда танишган дўстингизнинг нафақат яхши дўст балки ишончли ҳамкор ҳам эканлигини англатади.

Тушингизда шароб таёрлаётганлигингизни кўришингиз — иш фаолиятингиздаги муваффақиятларни англатади. Ўйлаётган фикрларингиздан қўрқманг бу фикрларингиз билан биргаликда, барча муоммоларни ечасиз.

Агарда тушда шунчаки узум солинган саватни олиб кетаётганлигингизни кўрсангиз ўнгингизда сизни ишқий саргузашт кутаётганлигини билдиради. Ушбу ишқий саргузашт ёрқин ва ёдда қоларли булади.

Узум тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда узумнинг қай бир турини оқ ёки қизил турини кўришингиз уни қай вақт кўрганиз билан боғлиқ бўлиб, агарда узумни мавсум пайти кўрсангиз — иш фаолиятингизда ёрдамга ишонишингиз мумкинлигини англатади.

Узузм туш табири

Бордию мавсум пайтида эмас бўлса — соғлиғингиз билан боғлиқ муоммоларга дуч келишингизни билдиради. Шу билан биргаликда тушингизда ҳали пишиб етилмаган узум шингилини кўришингиз ҳам соғлиғингиз билан муоммолардан огоҳлантиради.

Тушингизда етилиб пишган, сувли узумни кўришингиз эса ҳаётингизни барча соҳаларида бахтга эришишингизни ифодалайди.

Тушингизда узум шарбатини тайёрлаётганлигингизни кўришингиз — давлат ҳокимиятига ишга киришингизни билдиради.

Тушда ток новдасини кўришингиз — тақводор, саҳийлик ва меҳмондўстликни англатади. Тушингизнинг тафсилотларидан бундай инсон билан учрашингизни ёки сизнинг ўзингиз шундай инсонга айланишингизни билиб олишингиз мумкин.

Узум туш табири нострадамус табирига кўра

Тушда узумни кўришингиз бу лаззатланиш ва эҳтирос билан боғлиқ. Агарда сиз тушда ширин ва етилиб пишган узум мевасини истеъмол қилаётганлигингизни кўрсангиз —  ўнгингизда сиз ҳаётингизнинг жинсий томонига жуда катта аҳамият беришингизни, баъзи ҳолларда сиз бунга муккасидан кетганингизни билдириши ҳам мумкин.

Узум қандай талқинга эга

Сиз жинсий ҳаётингизда ҳаммаси яхши бўлса, бошқа ҳеч бир жабҳада, ҳеч қандай муаммолар бўлмайди деб ўйлайсиз.  Шунингдек, сиз оиладаги барча низоларни ётоқ орқали ҳал қилишни афзал кўрасиз.

Ҳозирча бу усул сизга қўл келаётган бўлсада, бир кун сизнинг аёлингиз бу ҳолдан чарчашини ва сиз вақтлар давомида тўпланиб қолган муаммоларингизни бошқа йўллар билан ҳал қилишингиз керак бўлишини билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил