Бургут тушда курса туш табири бургут тўлиқ малумот

Бургут тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Исломий туш табирларида бургут – шоҳ, ҳукмдор, бошлиқ сифатида талқин қилинади, бази вақтларда эса узоқ умр, бойлик ва яна урушни ҳам англатиши мумкин.

Бургут тушда курса

Қора лочин, бургут, қирол лочин, калхат ва шумкар (оқ лочин) кучли ва қудратли ҳукмдорни англатади. Ушбу қушлардан бирон бир зарар етқанлигини кўришингиз – қирол, ҳукмдор томонидан келадиган кўнгилсизликларни англатади, агарда тушингизда ушбу қушлардан завқланаётганлигингизни кўрсангиз – қирол, ҳукмдор томонидан келувчи қувончли ҳодисаларни билдиради.

Ибн Сирин шундай дейди: “Агарда тушда бургут сизни кўкларга кўтариб олиб чиққанлигини кўрсангиз” – бу сизга юксак ҳимоя ортида эканлигингизни ёки мароқли саёҳатни англатади, бордию бургут сизга бирон нарса берганлигини кўрсангиз, ўнгингизда сиз ҳукмдордан мукофот оласиз.

Тушда бургут сизни чангаллаб тутиб олиб, осмонга учурганлиги, шунчалик баландгаки ҳатто ер кўздан ғойиб бўладиган даражада баландликка кўтариб кетганлигини кўришингиз – саёҳат вақтида содир бўлувчи ўлимни билдиради.

Бордию тушингизда сизга бургут полапонини совға қилганликларини кўрсангиз – келажакда ақлли ва қобилиятли ўғил фарзандли бўлишингиздан дарак беради. Бу тушни кундуз кун кўриш ўғил фарзандингиз бошига тушувчи оғир, ҳалокатли касаллик маносини англатади.

Тушда бургутни озиқлантириш ёки у билан сўзлашиш – яхшилик ва фаровонлик белгисидир. Тушингизда осмонда парвоз этаётган бургутни кўришингиз — жанг қилишни яхши кўрувчи кучли, жанговар ва жахлдор инсон билан танишишингизни билдиради.

Тушда дарғзаб бургутни кўриш – кимнингдир кучли ғазабини қўзғашни англатади. Тушингизда сизни қанотлари билан ураётган бургутни кўришингиз – бахтсизлик ва фалокатни билдиради. Тушда бошингизга осмондан бургут тушганлигини кўришингиз – ўлимни билдиради.

Бургут тушда курса миллер табирига кўра

Бургут туш табири

Тушингизда тўғри бошингиз узра айланиб парвоз этаётган бургутни кўришингиз – эзгу ғояларингиз ва мақсадларингиз учун шиддатли курашга қўшилишни англатади, бу кураш сиз учун қанчалик қийин бўлмасин, якуни ишончли ғалаба бўлиб ниҳоясига етади.

Тушда кўкда айланиб парвоз этаётган қушларни кўриш – инсон эришиши мумкин бўлган барча имтиёзларга эга бўлиши белгисидир. Тушда бургут инида бургут полапонларини кўриш нуфузли шахслар билан кечувчи ва қатор имкониятларга олиб келувчи дўстликни ҳамда иш фаолиятингиздаги мувафаққиятларни англатади.

Бордию тушингизда бургутни жонини олганлигингиз яни уни ўлдирганлигингизни кўрсангиз бу туш сизни қатиятли бўлишга ундайди. Ушбу сифатни ўзингизда пайдо қилиш билан сиз кўплаб чўққиларни забт этишингиз мумкин.

Тушда бургутлар гўштини истемол қилганлигингизни кўришингиз – сиз кучли характерга эга эканлигингиз, бу характерингиз билан ҳар қандай синовни енгиб ўтишингиз мумкинлигини билдиради.

Тушингизда ўзга кимса томонидан ўлдирилган бургутни кўришингиз — мудҳиш туш ҳисобланиб, ҳатолигингиз туфайли ҳамма нарсадан жудо бўлишингиз мумкинлигини англатади. Тушда бургутнинг орқа томонида ўтирганликни кўриш – кам ўрганилган ҳудудга саёҳат уйиштиришингиз ва бу саёҳатда унитилмас лаҳзаларга бой ҳамда юксак билимларга эга бўлишингизни билдиради.

Бургут туш табири лоффа табирига кўра

Бургут қандай талқинга эга

Бургут Америкалик ҳинду қабилаларининг энг муҳим рамздир. Бургут тўғрисида қадимги юнонлар ва яҳудийларнинг ҳам қатор адабий манбалари мавжуд бўлиб, бу қадимги юнон ва яҳудийлар учун ҳам бургут катта аҳамиятга эга бўлганлигидан далолат беради. Ҳозирги кунда ҳам бургут бу жасорат тимсоли бўлиб қолмоқда.

“Наваҳо” ва “Кроу” ҳинду қабилаларида бургут қатор ижобий фазилатларга эга б‘лган рамз сифатида эзозланган. Уларнинг қарашларига кўра, бургут донолик, юксак тафаккур тимсолидир. Улар Буюк руҳ инсонларни махсус вазифа учун яратганлигига ишонганлар, ва кўпинча бургутни илоҳий рамзлар билан ифодалаганлар.

Қадимги юнонлар ва яҳудийларда бургут куч, ҳукмдорлик ва қўрқувнинг рамзи бўлган. Бу бежизга эмас албатта, зеро бургутлар қушлар орасида энг чаққон, узоқ умр кўрувчи ҳамда кучлилиги билан ажралиб туради. Улар майда чорва молларини ҳеч бир қийинчиликларсиз чангаллаб олиб кетишлари мумкин.

Агарда бирор киши ўз тушида бургутни кўрса у ҳолда бу инсон юксак зеҳн, фаҳм-фаросат ва билимга эга эканлилигини билдиради. Бу билим нафақат дунёвий балки диний билимга ҳам тегишли эканлигини ангалатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил