Сув тушда курса туш табири сув тўлиқ малумот

Сув тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушда тоза сув кўрмоқлик шодлик, фаровонлик рамзи ҳисобланади. Лойқаланган сувни кўришингиз эса аксинча ғам, кўнгилнинг совиши, умидсизликни билдиради.

Тушда сув курса туш табири

Агарда тушингизда сув ичаётган бўлсангиз унда у сувнинг рангига, сифатига ва ҳароратига эътибор қаратинг: мусаффо, ёқимли, салқин сув тақдир синовларидан кейинги бахтли ҳаётни англатади.

Димиқиб қолган сувни кўришингиз — турли муоммоларни, жуда қайноқ сув — режалаштирган сафарингизнинг бузилиши, ёки унинг ёрдамига муҳтож бўлган доно кишидан кўнглингиз қолишини, сариқ сув — соғлиқ билан муоммоларни, қора сув — кўзларингизнинг ожизлашиб қолишига қадар олиб келувчи ҳасталикни билдиради.

Туш соҳиби ўз тушида совуқ ва шаффоф суюқликни ичаётганини кўрса — ҳақиқат (ўнги) да дунёни ўзгартириш жараёнига жалб қилиниши ва ўзини ҳам ўзгартириш янгиланиш, покланиш, янги сифатларни ўзида мужассамлаштиришни англатади.

Тушингизда юқоридан оқиб тушаётган сувни кўрсангиз — тез орада сизни коинот ўз тасир доирасига олишини ва бунга қаршилик қилмаслигингизни зеро бу ҳол сизни оламга машҳур этишидан дарак беради.

Сув тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда лойқаланган суюқликни кўрсангиз — бу ғам ва машаққатлар белгисидир. Бу ҳолатга сабр этмоқ, инсонларга эзгулик улашишда давом этмоқ зарур, шундагина ўз ҳаётингизни ўзгартиришингиз қалбингиз қорайишига йўл қўймаслигингиз мумкинлигини англатади.

Агарда тушингизда кучли сув оқими ҳонадонингизни ғарқ қилаётганини кўрсангиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да бутун бир хабарлар оқими устингизга ёпирилиши ва уларнинг бири ички дунёйингизнинг ўзгаришига хизмат қилишини билдиради.

Тушингизда чўкаётганингизни кўришингиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да муқаррар ҳодисани қабул қила олмаслигингиз, шу сабабдан соғлиғингизнинг ёмонлашишига олиб келишидан огоҳлантиради.

Тушингизда шаффоф сув ичаётганингизни кўрсангиз — тез орада сизни улкан бахт кутиб турганлигини билдиради. Лойқаланган сувни кўрсангиз — ҳасталикга дучор бўлишингиздан дарак беради. Бундай лойқа сувда юриш эса кўнгил қолишини билдиради.

Сув туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда сувда ювинаётганингизни кўришингиз — енгиллашиш, позитивлиликни, сувга ғарқ бўлиш эса — шахсий ишингиздаги қийинчиликларни англатади. Тушда сувни оқизиш ёки сувга нимадур тўкиш — олдинда уятли ҳолат, хатолар ва йўқотишлардан дарак беради.

Тушингизда булоқни томоша қилаётганингизни кўришингиз — сизнинг ишонувчанглигингиз туфайли тақдир сиз билан шафқатсиз ўйин ўйнаши мумкинлигини, шаршарани кузатиб турганлигингизни кўришингиз — қўрқинчли учрашув юз беришини англатади.

Тушингизда пол остидан сув чиқа бошлаганини кўрсангиз, сиз кутилмаган махфий душманларингизнинг тўсиқларига дуч келишингизни билдиради. Агар тушингизда сув деворлардан чиқаётганини кўрсангиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да ўзга инсонлар сизнинг ҳаётингизга аралаша бошлашини ва ўзингизни ҳимоясиз деб ҳис қилишингизни англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил