Туш табири 45 000 турдаги тушлар табири жамланмаси Tushlar.uz

Туш кўриш ҳақида 5 малумот 🛌

1. Ачинарли лекин факт

Статистик маълумотларга кўра, инсон умрининг учдан бир қисмини уйқуда ўтқазади. Барчамизга маълумки инсон организми тунда, ухлаш чоғида кундузи сарф этган барча энергия кучларни қайта тиклайди яъни “ўзини тартибга келтиради”. Айнан шу сабабли ҳам соғлом одам уйқудан сўнг ўзини кучга тўла, тетик ҳамда дадил ҳис этади. Бу албатта яхши ҳолатда!

2. Тушлар психозларга қарши курашади

Тушлар – бу психозга қарши курашда ажойиб восита ҳисобланади. Бу борада олимлар тажрибага ҳам қўл урганлар уларнинг тадқиқоти давомида иштирокчиларга уйқу вақти туш кўришга рухсат берилмаган, гарчи улар кунига камида 8 соат ухласаларда. Тадқиқотдан уч кун ўтиб, тажриба иштирокчиларининг барчасида психознинг дастлабки белгилари саналмиш: диққатнинг тарқоқлиги, галлютсинация, асаблар таранглашиши каби руҳий қийинчиликларга дуч келиша бошладилар. Уларга туш кўриш имконияти берилганда эса, санаб ўтилган психознинг барча белгилари йўқолди ва тажрибадаги иштирокчилар одатдагидан кўра кўпроқ туш кўришни бошладилар.

3. Тушларда қандай сир яширин?

Биз уйқу вақти ва туш кўрганимизда ҳаётимиздаги энг сирли, ҳаяжонли ва қизиқарли таассуротларга эга бўламиз. Уйқу чоғида биз, ўз иродамиз, фикрларимизни назорат қилиш имкониятидан мосуво бўламиз ва ушбу вақтда фикрлашнинг ўзгача бўлган ўзига хос тури намоён бўлади. Айнан шу сабабдан биз ҳаёлий тасвирларни, янглиш ва бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлмаган воқеаларни кўриш имкониятига эга бўламиз, бу воқеалар реал ҳаётда бўлгани каби эмас бутунлай ғайриоддийдир. Ва бу жуда ҳам ўзгача мароқли ҳолатдир!

4. Биз тушларимизнинг фақатгина 10 фоизини эслай оламиз

Сиз уйғонганингиздан кейинги дастлабки беш дақиқада тушнинг ярмини эслаб қолиш “думидан ушлаб қолишингиз” имкониятига эга бўласиз, аммо ўн дақиқадан сўнг 90 фоиз туш ёддан кўтарилади ва тушнинг маъноси ҳудди карталардан яратилган уй сингари қулаб тушади, яъни тушни таҳлил этиш қийин бўлади.

5. Туш кўрмаслик мумкин эмас

Кўпчилик инсонлар, ҳеч қачон туш кўрмаслиги ҳақида даъво қилишади. Аммо бу ҳолат яъни умуман туш кўрмаслик баъзи жиддий руҳий касалликларнинг белгиси ҳисобланади. Нормал инсонларнинг деярли барчаси кўпинча тушкунликка тушган вақтларда туш кўрадилар, лекин кўпчилик уйғонганларида дарҳол уларни унутишади. Буни тадқиқотлар жараёнида уйқу пайтидан олинган энсефалограммалар ҳам тасдиқлайди. Бутун тарихда фақат Исроил ҳарбий касалхонасида битта беморнинг текшируви натижасида у умуман туш кўрмаслиги аниқланган. У инсон олдин бошидан жароҳат олган бўлган.