Шер тушда курса туш табири шер тўлиқ малумот

Шер тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушингизда сизга ҳеч қандай таҳдид қилмаётган ҳамда хотиржам дам олиб ётган шерни кўришингиз — ҳурматли дўстингиз ҳамроҳлигида ёқимли суҳбатдан қувончга тўлишингизни англатади.

Тушда шер курса туш табири

Тушингизда шерга овқат берганлигингизни кўрсангиз – ҳаётингиз барча яхшиликларга тўла бўлишидан дарак беради. Агарда тушда сизга шер ҳужум қилганлигини кўришингиз – севган инсонингиз билан айрилишингиз мумкинлигини билдиради.

Бордию тушда шер сизни тишлаганлигини ва бундан сиз оғриқни ҳис қилганлигингизни кўрсангиз — сиз нафратланадиган ошиғингиз, рақибингиз, сизга ҳасад қилувчи инсонларнинг таъқибларини англатади.

Қафасдаги шер – зарарни ҳамда сизнинг ўзингиз ҳамкорларингизни қўрқитиб юборганлигингиздан қониқиш ҳосил қилмаслигингизни ифодалайди.

Тушда шер билан бир қафасда эканлигингизни кўришингиз — огоҳлантириш белгиси бўлиб, душманларингиз сизга ёки сизнинг дўстларингизга қарши чиқишини билдиради.

Тушингизда шернинг устида ухлаётганлигингизни кўрсангиз — муҳим ва кучли шахсга айланишингизни, шерни ўлдирганлигингизни кўришингиз — ўз бахтингизни ўзингиз буткул барбод этишингизни англатади.

Урғочи шер ёки эркак шерни ҳайвонот боғида кўрсангиз — ҳўрланишингизни, занжирга боғланган ҳолда ўтирганлигини кўришингиз — ишончли ҳимоя остида бўлишингизни, шерни таъқиб қилаётганлигингизни кўрсангиз — омад, бахтли ҳаёт кечиришингизни билдиради.

Шер билан олишаётганлигингизни кўришингиз — бошқаларнинг бахтсизлигига бефарқ бўлишингизни, сут эмаётган шер болаларини эркалаётганлигингизни кўришингиз — ўзингиздан катта ва машхур шахсларнинг сизга нисбатан саҳийлигини ва ўз ҳимоясига олишларини, англатади.

Аёл киши тушида урғочи шерни эркалаётганлигини кўриши – хавфли рақиби билан ўзаро можароларини билдиради.

Шер тушда курса 21-аср табирига кўра

Шер – тушингизда шерни кўришингиз сизни буюк куч бошқараётганлигини англатади. Агарда сиз шерни ўз ҳукмингизга бўйсундира олсангиз – барча ишларда ғолиб бўлишингизни, бордию шер сизни мағлуб этганлигини кўрсангиз – сизга ёмонлик истовчи душманларингиз ҳужумидан ҳимоясиз қолишингизни билдиради.

Тушингизда шерларни қафасда кўрсангиз — сизнинг ютуқларингиз сизга қарши инсонларни нейтраллаштириш билан боғлиқ эканлигини ифодалайди.

Тушда ҳайвон ўргатувчини қафасдаги ва қафас ташқарисидаги шерларни назорат қилаётганини кўришингиз иш фаолиятингиздаги муваффақиятсизликларнинг белгисидир. Сизнинг билимларингиз ва юксак ишбилармонлик даражангиз барча хайриҳоҳ эркак ва аёллар эътиборини қозонишингизни англатади.

Тушингизда ёш эркак шерни кўришингиз — янги тадбиркорлик фаолиятингизга яхши эътибор қаратадиган бўлсангиз муваффақиятли бўлишидан дарак беради. Агарда ёш аёл тушида ёш эркак шерни кўрса – унинг янги келишган хушдори пайдо бўлишини билдиради.

Шер туш табири нострадамус табирига кўра

Тушда шернинг ўкиришини эшитишингиз – аёллар учун мисли кўрилмаган омад ва муваффақиятларга эришишининг белгисидир. Тушингизда бошингиз тепасида ирриллаб турган шерни кўришингиз — ҳукмдорликка эришишдаги уринишларингиз мағлубият билан якунланиши мумкинлигини англатади.

Тушда шер терисини кўриш — бойлик ва бахт белгисидир. Тушингизда шер устида миниб кетаётганлигингизни кўришингиз — қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ўзингизда жасорат, қатъиятлилик ва ғайрат топишингизни билдиради.

Тушда фарзандларингизни шердан покки пичоқ ёрдамида ҳимоя қилаётганлигингизни кўрсангиз — ўнгингизда  бир муддатга бўлса ҳам ўз қарзларингиз ва ишингиздаги маъсулятларингизни унутадиган бўлсангиз, душманларингизни найранг – хийлалари таъсирида қолишингиз ва улар мақсадига эришишларини англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил