Тушлар табири алфавит бўйича

Туш табири тўплами алфавит бўйича.

АБДЭ
ФГҲИ
ЖКЛМ
НОПҚ
РСТУ
ВХЙЗ
ЎҒШЧ

Кўп тарқалган бешта тушлар табири.

Сув туш табири

Тушингизда сиз газланган сув манбаси ёнида турганлигингизни кўришингиз – бу туш сон-саноқсиз ҳолдан тойдирувчи синовлардан сўнг келувчи қувонч ва роҳатни англатади.

Сув туш табири

Тушингизда атрофингиздаги инсонларни ажойиб салқин ичимлик билан меҳмон қилаётганингизни кўришингиз –  гарчи ҳозирги кунда сиз ўз ҳаётингизни кўплаб зиддиятларга тўла деб ҳисобласангиз ҳам яқин орада барчаси изга тушиб кетишини, сизнинг уринишларингиз мукофотланишини англатади.

Тушда сув ҳавзасидан сузиб ўтиш спорти билан шуғулланаётганлигингизни кўришингиз – сизнинг зиммангизга муоммолар ёпирилиб келишини ва сиз бу муоммолардан айнан “сузиб чиқишингиз” лозимлигини англатади. Айниқса дўст танлашда эҳтиёт бўлишингиз даркордир. Акс ҳолда сизга нохуш сюрприз олиб келиши мумкинлигидан дарак беради.

Тушингизда сув тарновидан тирмашиб кўтарилаётганлигингизни кўришингиз – ўз мақсадларингизга ноқонуний равишда эришишингизни англатади.

Бордию тушингизда сув тарновидан йиқилиб тушганлигингизни кўрсангиз – бу огоҳлантириш белгиси бўлиб,  жиноят йўлига кирмаслигингиз лозимлиги, бу дарҳол фош бўлишини билдиради.

Тушингизда сув тарновидан тушаётганлигингизни кўрсангиз –кутилмаган равишда қалтис вазиятдан ҳалос бўлишингизни англатади.

Агарда тушингизда сиз минералланган сувни ичаётганингизни кўрсангиз — ўнгингизда энг эзгу тилакларингиз амалга ошиши учун йўлингиз очилганлигидан мамнун бўлишингизни, тақдир сизга барча бошланғич ишларингизда ҳайриҳоҳ бўлишини ифодалайди.

Капалак тушлар табири

Тушингизда ям-яшил майсалар узра ўсган гуллар устида ўтирган капалакни кўришингиз – ҳаётда равнақ топишингиз, қонуний йўл орқали топилган даромад, ютуқларни ифодалайди. Ушбу туш яна анча йиллардан буён йўқ бўлиб кетган дўстингиздан хабар олишингиз мумкинлигини ҳам билдиради.

Капалак тушлар табири

Нозик ҳилқат вакилалари ўз тушларида капалакни кўришлари – кейинчалик бутун умрлик мустаҳкам оилага айланувчи, бахтли севгининг рамзи ҳисобланади. Тушингизда оқ рангли капалакни кўришингиз – беморликдан огоҳлантиради.

Бордию аёл киши ўз тушида хонасига оқ рангли капалак учиб кирганлиги кўрса – бу туш, туш соҳибасининг энг эзгу ниятлари амалга ошишидан дарак беради.

Агарда тушингизда сиз ён атрофингизни кўплаб капалаклар ўраб олганликларини кўрсангиз – яқин орада сизнинг, турмушга чиқиш тўғрисидаги эзгу орзу-умидларингиз амалга ошишини ҳамда умрингиз оҳирига қадар севимли, вафодор турмуш ўртоқингиз билан биргаликда ёрқин севги ҳислари қуршовида бахтли умр кечиришларингизни ифодалайди.

Ўрик туш табирлари

Ушбу туш табирига кўра ўрик қуйидаги равишда талқинга эгадир: Одатда ўрик тўғрисидаги тушлар муҳаббатнинг энг дастлабки босқичларида бўлган инсонлар тушига киради. Ва ушбу туш уларга ҳозирча жиддий муносабатлар тайёр эмасликлари ва эндигина шеригингизни яқиндан таний бошлаётганлигингизни англатади.

Ўрик туш табирлари

Аммо, яқин келажакда сизни бу инсон билан дўстликдан ортиқроқ ҳислар боғлаши мумкинлигини, айни чоғда эса сизга у инсон билан суҳбатлашиш завқ бағишлаётганлиги ҳамда сиз пинҳона равишдаги бу ишқий муносабатлар ривожланишига умид қилаётганлигингизни ҳам англатиши мумкин.

Бордию эркак киши ўз тушида ўрик узаётганлигини кўрса – бу туш уни тажрибасиз аёл билан боғлиқ ишқий муносабатлар кутаётганлигини, бироқ у аёл билан кечувчи интим муносабатлар туш соҳибига ҳузур олиб келишини билдиради.

Ҳудди шу тушни аёллар кўришлари эса – ҳеч қандай мажбурият талаб этмайдиган ишқий муносабатлари қандай тез бошланган бўлса, шунда тез якунланишини ифодалайди.

Ҳойнаҳой туш соҳибасини у инсон билан фақат интим муносабатларгина боғлаб турганлигини, ушбу алоқаларда муҳаббат ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини билдиради.

Эчкиемар тушда кўрса

Тушингизда саҳрода яшайдиган ушбу судралиб юрувчи ҳайвонни кўришингиз – турли хилдаги мусибат, (автоҳалокат) лардан огоҳлантиради.

Эчкиемар тушда кўрса

Шу сабабдан ҳам иложи борича келаётган ҳафта ичида сафарга чиқмаслигингиз лозим эканлигини ифодалайди.

Тушингизда сиздан қочиб кетаётган эчкемарни кўришингиз – ўнгингизда сиз жиддий ҳавф-хатардан ҳалос бўлишингизни, оддий сўз билан айтадиган бўлсак енгил қўрқув билан қутилиб қолишингизни билдиради.

Бордию тушингизда сизга эчкемар ҳужум қилганлигини ва сиз эчкемар билан олишаётганлигингизни кўрсангиз – ҳавфли душманга рўбаро бўлишингиз мумкинлигидан дарак беради.

Тушингизда сиз мағлуб этган эчкемарни кўришингиз жуда яхши аломат ҳисоблабланмайди, бу туш ўз ҳатоларингиз сабаб кўнгилсиз вазиятга тушишингиз ва бу вазиятдан чиқиб кетишингиз дўстларингизнинг содиқлигига боғлиқ эканлигини англатади.

Дўкон туш табири

Тушингизда сиз дўконга маҳсулот ҳарид қилиш сабаб кетаётганлигингиз кўрсангиз – яқин орада ҳаётингизда  моддий аҳволингиз билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар юз беришидан дарак беради.

Дўкон туш табири

Тушингизда дўконни куришингизнинг яна қуйидагича талқинлари мавжуд: бордию тушингизда сиз дўконга борганлигингизни, у ерда жуда ҳам кўп маҳсулотлар борлигини ва сиз ўзингизга зарур бўлган маҳсулотни сотиб олганлигингизни кўрсангиз – ўнгингизда совға ёки иш жойингиздан мукофот тариқасида катта миқдорда даромад олишингизни англатади.

Аммо агарда бунинг акси бўлиб сизга зарур бўлган маҳсулотни топа олмаганлигингизни кўрсангиз – ушбу ўзгаришлар моддий томонлама зарар етқазишини, вазиятингиз ёмонлашишини билдиради.

Тушингизда дўконда сотувчи бўлиб ишлаётганлигингизни ёки дўкон ҳўжайини эканлигингизни кўришингиз – яқин орада сизни йирик ҳамда таваккалли ишга таклиф қилишларини, сиз бу каби ишларга олдин аралашмаганлигингиз боис бир қарорга келишингиз қийин бўлиши, бир қарорга келиш учун узоқ ўйлашингизни билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил