Машина тушда курса туш табири автомобил тўлиқ малумот

Машина тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушингизда аллақандай бир машинани кўришингиз — бир маромда кетаётган ҳаётингизга нимадур тўсатдан ёпирилиб кириб, сиздан жисмоний ва руҳий кучларни талаб қилишини англатади.

Тушда машина курса туш табири автомобил

Тушда ҳаракатсиз ҳолдаги автомобилни кўришингиз — сиз билан тенг ёшдаги ўғил-қизлар яъни тенгдошларингиз сиздан кўра кўпроқ ҳаётда муваффақият қозонишларини англатади. Тушингизда машинани ишга туширишингиз — янги бизнесни ташкил этишдаги турли қийинчиликларни билдириб, бу пайтда ишончли дўстларингиз ёрдамга шошилишларидан дарак беради.

Шовқин билан ёки қандайдир товушлар чиқазиб юраётган автомобилни кўрсангиз — кучли ҳавотир уйингиздаги барқарорликни бузиб унинг ўрнини бошқа нарсаларга ўзгартиришидан огоҳлантиради.

Машина тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда бузилган машинангизни таъмирлаш ишларини амалга оширишингиз — виждонсиз шериклар билан олиб борилган ҳамкорликларингиздан ортирилган зарар ҳамда бошқа пул йўқотишларидан огоҳлантиради.

Тушда катта ёки кичик бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай автомобилнинг маховикини кўриш — бу ёмон ниятли одамларнинг ҳар қандай қаршиликларига қарамай, белгиланган мақсад сари мағрур қадам босишингиз ва ишончли ҳаракатнингиз белгисидир. Тушда буғ машинасини кўришингиз — молиавий бойликка эришишдаги ҳақиқий (реал) имкониятларингиз борлиги ҳақида хабар беради.

Тушингизда кир ювиш машинасини кўрсангиз — муҳим вазиятларда учрайдиган кичик ўзгаришларни, тикув машинасини кўрсангиз — тезда янги бизнесга қўл уришингиз ва бу бизнес унга қилинган сарф-харажат яъни маблағларни дарҳол қоплашини, ёзув машинкасини кўрсангиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да можороли дўстларингиз билан баҳс ва низони ёки жанжални ҳал қилинишини, ёзув машинкасида ишлаш — қаттиқ меҳнат қила туриб озгина миқдорда маош олишингиздан далолат беради.

Автомобил туш табири нострадамус табирига кўра

Тушда суғориш ва йиғиш машинасини кўрсангиз — ҳақиқатда сиз сизга муҳтож бўлган дўстингизни доимо қўллаб уни ёмонликлардан қутқаришга шошилишингизни англатади, бундай машинани бошқариш яқин орадаги хавфдан огоҳлантиради.

Тушингизда ўт ўчирувчи автомобилнинг ёнғин содир бўлган жойга сиреньаларини ёқиб шошиб кетаётганини кўрсангиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да яқин дўстингизнинг қўлга киритган ютуғи билан табриклашингизни ва бу ютуқларга эришишда сиз ҳам катта ҳисса қўшишингиздан дарак беради.

Ёнғин ичра қолган ўт ўчирувчи автомобильини кўришингиз — сиз билан бир мураккаб воқеа юз бериш ва бу воқеани эшитган ҳеч бир инсон сизга ишонмаслигини билдиради. Тушингизда кабриолет цингари усти очилувчи автомобил ҳайдаётганингизни кўришингиз — бу омад ва бойликка эришишингизнинг белгисидир. Тушда гаражда турган машинани кўриш — бу яхши янгилик эшитишингизнинг белгисидир.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил