Узук тушда курса туш табири узук тўлиқ малумот

Узук тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Қуръони Карим шарҳловчилари узуклар ҳақидаги тушларнинг тафсилотларига изоҳ беришар экан бунда узукларнинг қандай материалдан ясалганлиги, унинг ҳолати, нима билан тақилганлиги ва у билан нима қилинганлиги муҳим рол ўйнайди.

Узук тушда курса

Шунга кўра, олтин узук фарзанд кутаётган оилада ўғил туғилишидан дарак беради. Тушингизда йогочдан ясалган заргарлик буюмларини кўришингиз эса иккиюзламачи аёлни англатади, атрофингиздагиларга диққат эътиборли бўлинг.

Турмуш қурмаган инсонлар ушбу заргарлик буюмини қўлига тақиши — бу яқин орадаги никоҳнинг белгисидир. Агарда тушда сиз кўрган узук кумуш бўлса ва буни само (кўклар) дан совға эканлигига амин бўлсангиз, унда сиз янада тақводор ва хушфеъл, одобли бўлишингизни билдиради.

Аммо тушда оёғингизга узук тақишингиз ёмон белги ҳисобланади. Бу туш икки хил маъно касб этиб яхши ҳолатда, сизга ташвиш ва қайғу келтириши билангина якунланса, ёмон ҳолатда эса ҳибсга олинишингиз ёки қамоққа тушишингизни англатиши мумкин.

Узук тушда курса 21-аср табирига кўра

Заргарлик буюмларини бузилиши тўгрисидаги туш ёмонлик белгисидир. Модомики умуман олганда узук бу куч — қудратни, фаровонликни, улуғворликни ва шон-шарафни рамзий маъноси ҳисобланса, заргарлик буюмларини иллат (нуқсон) лари юқорида санаб ўтилганларнинг қай биринидир етишмаслигидир.

Узук туш табири

Тушда узукингизнинг тоши тушиб қолганлигини кўришингиз, айниқса ёмон белги саналиб — бу туш болангизни йўқотгунга қадар жиддий муаммолар ва синовларга тайёргарлик кўришингиз кераклигини билдиради.

Эркаклар учун синган узук ажралишни англатади, аёллар учун ҳар қандай нуқсон (шунингдек яхшиланиш) ҳаётининг ўзгаришини англатади.

Узук туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда узук сизга қандай қилиб келганлиги муҳим. Агар сиз узукни топиб олганингизни кўрсангиз, сиз чет эл фуқаросидан фойда кўришингизни, никоҳ қуришингизни ёки фарзанд кўришингизни, аёллар тушларида кимдир унга узук совға қилганлигини кўришлари никоҳ ва фарзандларни ифодалайди.

Узук қандай талқинга эга

Бордию ушбу узук сизга пайғамбар ёки олим инсон томонидан берилган бўлса — янги билимга эга бўлишингизни англатади. Агар узук кумушдан тайёрланган бўлса. Олтин ёки темирдан ясалган бўлса, муаммоларни кутинг.

Тушда узукни нафақат қўлга киритмоқлик, балки ундан ажралиш ҳам мумкин. Шу изоҳда, агар ҳокимият вакили тушда узук ечиб олётганлигини кўрса, ўз мавқеини ёки хотинини йўқотиши мумкинлигини билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил