Тиш тушда курса туш табири тиш тўлиқ малумот

Тиш тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Исломий туш табирига кўра тушда тишларни кўриш оила аъзолари билан боғлиқ ҳисобланади. Тишлар тўғрисида турли хил талқинлар мавжуд.

Тиш тушда курса

Олд пастки ва юқоридан иккитаси болалар, ака-ука ва опа-сингилларни; кейинги иккиси — амакиларни; кейингилари — ёши катта қариндошларни юқори жағ тишлари — отангиз томонни, пастки — онангиз томонни ифодалайди.

Бошқа бир таҳминий фикрга кўра, ўнгдаги тишлар ота томоннинг оиласи билан, чапда — онангиз томоннинг оиласи (юқори — эркаклар, пастки — аёллар) билан боғлиқ.

Тушингизда қайси тишни йўқлигини кўрсангиз ўша қариндошингиз сиз билан бўлмайди.

Бордию тушда бирорта тишларингиз ҳам йўқлигини кўрсангиз бу яхшилик аломати бўлиб, бу туш сизнинг оила аъзоларингизга нисбатан узоқ умр кўришингизни англатади.

Агарда тишларингизни гўёки маржондек оқлигини ҳамда жуда ҳам яхши ҳолатда эканлигини кўрсангиз — оила аъзоларингиз фаровонлигини англатади.

Тиш тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда олтин тишларни кўришингиз — бу касаллик ёки ғийбатни (ёки сизнинг қариндошларингиз орасида доно ва истеъдодли инсонлар борлигини англатади);  кумуш тишни кўришингиз — молиявий йўқотишларни; ёғоч, шиша ёки мум тишларни кўришингиз — улар кимда ўсиб чиққан бўлса ўша кишининг ҳаётдан кўз юмишини ифодалайди.

Тиш туш табири

Тушда тишингизни суғириб олиб уни қўлингизда ушлаб турганлигингизни кўришингиз — фарзандли бўлишингизни, ака-ука топишингизни, молиявий тарафлама фойда кўришингизни англатади. Ишбу икки турдаги тушдан сўнг оилавий можороларни кутиш керак булар: тишингизни тақиллатганлигингизни кўришингиз ёки тишларингизнинг узунлиги ва кенглиги ўсиши тўғрисидагилардир.

Тушингизда соғлом оқ тишларни кўришингиз барча соҳалардаги фаровонликларни билдиради: барқарор иш, оилавий бахт, молиявий барқарорлик.

Тушингизда қора ва чириган тишларни кўришингиз эса ўз жадвалингизни қайта кўриб чиқишингиз кераклиги тўғрисида тавсия этади. Яқин орада турли хилдаги юмушлар сизга томон тўқмоқ каби ёғилади.

Тиш туш табири нострадамус табирига кўра

Тушда тушган тишни кўришингиз сизнинг атрофингиздан кимдир ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини билдиради. Агарда тушда тишнинг тушиши қонаш билан юзага келса, қариндошларингиз орасида кимдир ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини англатади.

Тиш қандай талқинга эга

Бордию тушда сизнинг тишингизни суғириб олишаётганликларини кўрсангиз — бу туш сизга яқин инсоннинг шафқатсизларча ҳалок бўлишини ва бу ишни содир этган қотилни тополмасликларини билдиради. Бу ҳолатда сиз ўзингизни вазиятга таъсир қилаолмаганликда айбламанг, ҳеч ким тақдир измидан қочиб қутула олмаган.

Агарда тушда тишларингизнинг йўқлигини кўрсангиз — қарилик чоғингизда ёлғизликка тайёрланишингиз кераклигини ифодалайди. Ҳаётингиз ёрқин ва воқеа-ҳодисаларга бой бўлади, лекин сиз барча яқинларингиздан узоқ умр кўриб яшайсиз ва хотиралар билан ёлғиз қоласиз.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил