Хомиладор тушда курса туш табири хомиладорлик тўлиқ малумот

Хомиладор тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушингизда ўзингизни хомиладор ҳолда кўришингиз — турмуш ўртоғингиз билан ҳаётингиз бахтга тўла бўлмаслигини у билан бирга бахтсиз бўлишингизни англатади.

Тушда хомиладор курса

Бу тушни бокира қиз кўриши — муаммолар гирдобида қолиши, уни шарманда қилишга урунувчи харакатлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Агар аёл киши ҳақиқатда ҳам хомиладор, бола кутаётган бўлса — бу туш унга туғруқнинг муваффақиятли кечишини, шундан сўнг у тезда аввалги қоматига (кўринишига) келишини билдиради.

Ванганинг туш таъбири талқинига кўра тушингизда хомиладорлигингизни кўриш — турмуш қурган аёл учун қувончли лаҳзаларни (агар у ўзини четдан кузатса, бу туш соҳибасининг эгизаклар дунёга келтиришидан хабар беради), турмуш қурмаган аёлга эса бахтсизликнинг белгисидир. Бу туш яна шунингдек, шахсий ҳаётингизда содир бўлиши кутилётган ёқимли ўзгаришларни ҳам англатиши мумкин.

Тушда бегона аёлнинг хомиладорлигини кўришингиз — кутилмаганда қўлингизга киритадиган пул мукофотидан дарак беради. Агарда тушингиздаги ҳомиладорлик туғруқ билан тугаса — ҳаётингизда муҳим ўзгаришлар бўлиши ва муаммолардан халос бўлишингиз мумкинлигидан хабар бериб, туғруқ қанчалик осон ўтса —  муаммоларни ҳал қилиш шунчалик осонлик билан ҳал бўлишини билдиради.

Хомиладор тушда курса 21-аср табирига кўра

Фрейднинг туш таъбири талқинига кўра хомиладорлик қуйидаги маъноларни касб этади. Фрейд тушлар таъбирини талқин қилар экан шу сўзларни айтиб ўтади: «Баъзида тамаки, бу шунчаки тамаки». Фрейднинг бу сўзларидан барча тушлар ҳам таъбирга муҳтож эмаслиги баъзида бу шунчаки инсон онг ости маҳсулигина эканлигини англашимиз мумкин.

Тушингизда ўзингизнинг хомиладор эканлигингизни кўришингиз юқоридаги сўзлар далили бўлиб — бу аслида (ўнгингиз) да ҳам ҳомиладор бўлганингиз ҳақида хабар беради. Бундан ташқари, туш соҳибасининг ҳозирги муносабатларидан норозилигини ва яқин орада унинг ҳаётида муносиб номзод учрашини англатиши ҳам мумкин.

Эркак киши тушида ўзини хомиладорлигини кўриши — яқин орада ота бўлишга  тайёрлиги, уни ҳозирги муносабатлар қониқтираётганини англатади. Аммо келажакда бу тушни кўрган эркак аёллар билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин. Ҳозирда уни қониқтириб келаётган турмуш кейинчалик бузилиши ҳам мумкинлигидан огоҳлантиради.

Хомиладорлик туш табири нострадамус табирига кўра

Хомиладорлик тўғрисидаги туш турли жинсдаги, ёшдаги ва оилавий аҳволдаги одамлар учун бир хилда изоҳланади — бу ижодкорлик ёки моддий фаровонликнинг рамзидир.

Агарда ҳозирда турмуш қурган лекин ҳозирча она бўлишга тайёр эмасман деб ҳисобловчи аёл ўзининг хомиладор эканлигини тушида кўрса — она бўлишга тўсқинлик қилувчи ҳеч қандай  муаммолари йўқлигидан хабар беради.

Йигитлар тушида хомиладор эканлигини кўрсалар — бу уларнинг репродуктив функцияларига ишончлари комил эмаслиги ва ўзларини етарлича мардонавор сезмасликларини билдиради. Кўпинча бундай тушларни жинсий ҳаётидан қониқмаганлар кўришади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил