Хотин тушда курса туш табири хотин тўлиқ малумот

Хотин тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Турмуш қурмаган эркак тушида уйланганлигини кўрса — ҳақиқат (ўнги) да уни нозик ҳилқат вакилалари билан боғлиқликда кечадиган қийинчиликлар кутишини ёки айни вақт мавжуд бўлган муносабатларнинг бузилиши мумкинлигини билдиради.

Тушда хотин курса туш табири

Тушингизда бегона эркакакнинг хотинини кўришингиз —  ҳақиқат (ўнгингиз) да ўз аёлингиз билан жанжаллашишингизни англатади.

Агар аёл киши тушида хушдорининг хотинини кўрса ва уни олдин бирор марта ҳам кўрмаган бўлса — бу туш унинг виждонига танбеҳ бериш ва уларнинг муносабатлари ошкор бўлишининг аломатидир.

Агарда сиз тушингизда хушдорингизнинг хотини билан уришаётганлигингизни кўрсангиз — сизларнинг жанг қилишларингизга сабабчи бўлган эркак охирги танловни қилиши кераклигини ва бу танлов туш соҳибасининг фойдасига бўлмаслигини билдиради.

Бордию тушда хушдорингизнинг ҳақиқий ҳаётда мавжуд бўлмаган хотинини кўришингиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да турмуш ўртоғингиз ёки унинг қариндошлари иштирокида катта жанжал бўлишидан дарак беради.

Хотин тушда курса 21-аср табирига кўра

Эркак киши тушида хотинини ҳомиладор бўлганлигини кўриши — аёли унга кутилмаган ташвишлар олиб келишини билдиради. Тушингизда аёлингизнинг туғаётганлигини кўрсангиз — биргаликда жуда муҳим қарор қабул қилишларингиздан хабар беради.

Тушингизда хотинингизнинг туғганлигини кўришингиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да аёлингизнинг нима деяётганлигини диққат билан тингланг, бугун у сизга жуда фойдали маслаҳат беради, бу сафар унинг сезгиси панд бермайди.

Тушингизда аёлингизнинг ўлимини кўришингиз — ҳақиқат ўнгда унинг хасталаниши ёки сизнинг у кечира олмайдиган хиёнатингизни билдиради.

Тушингизда аёлингизнинг дафн маросимини кўрсангиз — яқин кунлардаги  оилангиз билан боғлиқликда содир бўладиган кўп муаммоларга дуч келишингиздан огоҳлантиради.

Тушингизда вафот этган хотинингизни кўришингиз — фарзандлар билан муаммолар бўлишини билдиради. Тушда аёлинингизни катлаклаётганлигингизни кўришингиз — жанжалда бўлган одамлар билан ярашишингизни англатади.

Хотин туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда аёлингиз билан жанжаллашишингиз — сиз ва аёлингиздан бирларингизнинг бетоб бўлишларингизни англатади.

Агар тушингизда хотинингиз бошқа эркак билан бирга сизни ташлаб кетганлигини кўришингиз — ҳақиқат (ўнг) да сизнинг рашкингиз асоссиз ва ҳақоратли эканлигини билдиради. Бундан ташқари, аёлингиз қанчалик очиқчасига ва уятсизлик билан бошқа эркак билан кетган бўлса ҳақиқат ўнг да бу аёл қарама-қарши жинсга нисбатан шунчалик содиқ ва ҳалол бўлади.

Тушингизда хотинни йўқотиб қўйишингиз ва уни қидираётганлигингизни кўришингиз — унинг сизга ҳатто жой бўлмайдиган янги ва севимли машғулотларини англатади.

Агар эркак киши тушида хотини қандайдир хавфни сезган ҳолда яширса —  ҳаётида у билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун ҳийла ишлатишга мажбур бўлишини билдиради. Эркак ва аёлни ўз ётоғида кўриш — романтик руҳда ёқимли саёҳатдан дарак беради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил