Тухум тушда курса туш табири тухум тўлиқ малумот

Тухум тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Таниқли башоратчи Ванга товуқ тухумини ер шари, бизни ўраб турган барча нарсанинг яъни бутун дунёнинг рамзи деб ҳисоблайди.

Тухум тушда курса

Шу сабабли, агарда тушда айниган тухумни кўрсангиз – ер шари қутилиб қолиш учун ҳеч қандай нажот бўлмаган янги қуроллар пайдо бўлиши сабабли хавф остида қолишини билдиради. Ушбу вайронагарчилик воситалари яъни қуроллар, инсониятни йўқ қилишга қодир бўлган номуносиб инсонлар қўлига тушишини англатади.   

Тушда синган тухумни кўришингиз — космик хавфнинг белгиси бўлиб, Бир кун метеорит ёғиши мумкинлигини ва у ер юзини парчалаб, ундаги барча ҳаётни йўқ қилиб ташлашини билдиради.

Бордию тушда тухумни қайнатаётганлигингизни кўрсангиз — дахшатли жазирама даври бўлишини, шу туфайли денгизлар ва дарёлар қуриб, ўсимликлар ва ҳайвонлар нобуд бўлишини, инсонларнинг эса янги шароитга мослаша бошлашидан дарак беради.

Агарда сиз қайнатилган тухумни истеъмол қилайотганлигингизни кўришингиз, эслатма бўлиб бу: инсонлар, ҳайвонлар тирик қолишлари учун бир-бирларини истеъмол қилишларини (каннибализм) юзага келишини англатади.

Шу сабали ҳам инсонлар доимо Оллоҳга у тортиқ қилаётган барча ноз-неъматлар учун ҳамд айтишлари ундан доимо миннатдор бўлишлари кераклигини англатади.

Тухум тушда курса 21-аср табирига кўра

Товуқ тухуми аёллар билан боғлиқ бўлиб (Қуръони Каримда айтилганидек, «улар эҳтиёткорлик билан сақланадиган тухумларга ўхшайди») яъни аёллар ҳам ҳудди тухум сингари нозик эканлигини аёлларни асраб – авайлаш лозимлигини англатади.

Тухум туш табири

Тушингизда қайнатилган тухумни ушласангиз — сизни узоқ вақтдан бери безовта қилаётган жиддий муаммоларингизни ҳал бўлишини билдиради.

Тушда тухум сотиб олиб ва уларни қовурилган ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш — молиявий даромадни, ҳом, пишмаган ҳолда истеъмол қилиш — нопок йўл билан бойишни билдиради.

Туша кўп миқдордаги тухум кўришингиз — кўп миқдорда бўлган қимматбаҳо буюмларни йўқотиш ёки зарар етқазишдан қўрқувингизни ифодалайди.

Тушда товуқ тухум қўйганини кўрдимгизми? Фарзандингиз дунёга келишига тайёр бўлинг. Агарда аёл киши  тухум қўйганлигини кўрса, унинг фарзанди худога ишонмайдиган динсиз бўлишини англатади. Бордию сизга тухум беришганлигини кўрсангиз — олижаноб меросхўрингиз бўлишидан дарак беради.

Тухум туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда тухумларни товуқ уясида кўришингиз — моддий томонлама фойда, даромадни (агар сиз ёввойи қушнинг тухумини топсангиз, узоқ қариндошлардан мерос кўринишидаги даромад) ва оилада бахт-у саодат (аёлларга тез-тез севимли ишлар билан машғул бўлиш) ни англатади. Саватда кўришингиз эса — бизнес ҳамкорликдан олинадиган фойдани билдиради.

Тухум қандай талқинга эга

Товуқ тухумини истеъмол қилиш сизнинг уйингизда пайдо бўладиган ғайриоддий ташвишларни ифодалайди. Тушда синган янги тухумлар кўрганингиздан сўнг ишларингиз яхшилана бошлайди. Тақдир сизга саховатли туҳфалар ҳадя этади ва атрофдагилар сизни адолат туйғусига эга бўлган юксак инсон сифатида яхши кўришади.

Тушда айниган тухумларни кўришингиз — яқинлашиб келаётган бизнесингиздаги муаммоларни, бирор бир нарсага эгалик ҳуқуқидан маҳрум бўлишингиз ҳақида огоҳлантиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил