Эркак тушда курса туш табири йигит тўлиқ малумот

Эркак тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Психологларнинг фикрларига кўра эркакларнинг, аёллар тушига кириши жуда ҳам оддий ҳолат бўлиб, нозик ҳилқат вакиласи доимий равишда ўз севгилиси ҳақида ўйлаганлиги ва бу ўй-ҳаёллар унинг онг остида сақланиб қолиб, ўз навбатида тушларида намоён бўлиши билан таърифланади.

Тушда эркак курса туш табири йигит

Лекин шундай вақтлар бўладики бутунлай нотаниш эркак ёки йигит тушга кириши мумкин. Бу нима билан боғлиқлиги, нимани англатиши каби барча сиз ва бизни қийнаётган саволларга туш таъбирларига мурожаат этиб қуйида жавоб олишимиз мумкин бўлади.

Йигит тушда курса 21-аср табирига кўра

Психологнинг сўзларига қараганда аёлларининг забардаст, мушакдор, кенг елкали атлетик гавдага эга бўлган хушчирой нотаниш йигитни кўришлари — тақдир унга тортиқ қилаётган барча хайрли нарсаларни ифодалаб, бу туш соҳибаси келажакда бахтли ва молиявий таъминланган бўлишини билдиради.

Хунук эркак, йигит — мақсадингиз йўлидаги машаққатлар ва умидсизликни англатади. Туш кўраётган аёл тушида мисли кўрилмаган гўзалликга эга бўлган йигитни кўриши — шон-шухрат, машхурлик денгизига ғарқ бўлишидан дарак беради.

Агарда қайсидир сабабга кўра нотаниш йигитнинг ташқи қиёфаси туш соҳибасини чўчитиб юборса — ҳақиқат (ўнг)да у яқин инсони кўп вақтдан бери дўсти деб билган инсони томонидан хоинликка учрашини билдиради.

Эркак туш табири нострадамус табирига кўра

Нотаниш эркак туш соҳибасининг маълум жамоадаги тутган ўрни, чуқур ҳурмат ва эъзозда эканлигини англатади. Нотаниш йигитни кўриш — бошланиши кутилётган иш омадли ва фаровон бўлишини билдиради.

Туш соҳибаси ўз севиклисини оқ рангли костюм-шимда кўриши — орзуларининг ушалишидан дарак, бордию у қора рангда бўлса — унда туш соҳибасининг олдидаги мақсадларидаги йўлда нокас кимсалар томонидан турли машаққатларга учрашидан огоҳлантиради.

Туш соҳибаси семиз эркакни кўрса — унинг келажак ҳаёти ғам-андухсиз кечишидан, жисман нуқсонли йигитни кўриш- яқин инсони томонидан хиёнат ва алдовни англатади.

Қари чолни кўрсангиз — узоқ умр кўришингиз, навқирон ёш йигитни кўрсангиз — ҳақиқат (ўнгингиз) да нимадандур ҳавотир олишингизни билдиради. Тушда тўлачадан келган йигитни кўрсангиз — ҳаётингиз қувончли лаҳзалар ва завққа тўла бўлишини англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил