Нон тушда курса туш табири нон тўлиқ малумот

Нон тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Фрейд туш таъбири бўйича нима сабабдан тушингизга нон кириши мумкинлиги ҳақидаги талқинни қуйида билиб олишингиз мумкин: Тушда нон еяётганингизни кўрсангиз — бу сизнинг оддий ва содда инсоний алоқаларни соғинганингизни, тақдир эса сизни нуқул жўшқин йиғинлар, қисқа ва елпи ҳеч нарса талаб қилмайдиган юзаки алоқалар билан сийлаётганини англатади.

Тушда нон курса туш табири

Албатта бунинг барчаси сизнинг ҳис-туйғуларингизнинг бойишига олиб келади, аммо баъзи пайтларда кўнгил содда инсонларнинг беғубор суҳбатларига, оддий  кечинмаларга муҳтож бўлиб қолади. Бунинг мисоли тариқасида жамоат транспортида юриш ёки танҳо бир севимли инсон билан алоқаларни айтиб ўтишимиз мумкин.

Тушингизда»буханка» нонни бўлакларга бўлаётганингизни кўрсангиз — бу шахсий ҳаётингизда бўлаётган аёл ва эркак муносабатларида кўп қувват йўқотишдан қўрқишингизни лекин шу «тажаш» сабабли уни ғамнок ва тушкун бўлишини билдиради. Ўзингизни эркин тутишга ва бутунлай қониқиш ҳосил қилишга ҳаракат қилинг айнан ана шундагина сиз ўзингиз ва аёлингиз муносабатларида фаровонликга эришишга муваффақ бўласиз.

Тушда суви қочган қаттиқ нонни кўриш — қачонлардир сиз учун қизиқ бўлган эски алоқаларни англатиб, бу энди ўтмиш эканлигини ва ҳозирда ундан кечиш ўтмиш билан яшамаслигингиз кераклигидан далолат беради. Ўз-ўзингизга савол бериб куринг эски алоқалардан воз кечиш фурсати етмаганмикан?

Агарда тушингизга янги ҳудди энди тандирдан узилган каби иссиқ нон кирса — яқин орада сизнинг ҳаёт йўлингизда шундай бир инсон учраши ва у сизга ўзининг шижоати, ҳаётга назарини сизга ҳам «юқтуриши»ни англатади.

Нон тушда курса 21-аср табирига кўра

Уй бекаси нон тайёрлаш учун хамир қорар экан, у яъни қораётган хамири билан суҳбатлашиши ва асло ҳақоратли сўзлар ишлатмасли шарт акс ҳолда бу пишираётган ноннингизнинг ўхшамай пишишига сабабчи бўлади.

Нон — бу бебаҳо неъмат айнан шунинг учун ҳам биз уни асраб-авайлашимиз ҳамда ҳурмат билан қарашимиз даркор. Тушингизда нонни кўришингиз — ҳаёт оқар сув каби оқишда давом этаётгани ва рўзғорингизда озиқ-овқат мўл эканлигидан даракдир.

Тушингизда сизни нон билан меҳмон қилаётганларини ва кейинги бўлакни олаётган пайтингиз сизга дахшатли нигоҳ билан боқиб турганлигини кўришингиз — ҳоҳиш истакларингизга ортиқча эркинлик бермаслигингиз, ҳаддан ошишига қўймаслигингиз кераклигини билдиради. Кўпроқ бошқалар ёнингиздагилар тўғрисида ўйланг.

Тушингизда столдаги дастурхон ўртасида турган қип-қизил, маромига етиб пиширилган нонни кўриб, завқланаётганингизни кўрсангиз — сиз аждодларингиздан қолиб келаётган анъаналарга содиқ бўлишингизни англатиб, ёшлик чоғингиздаги мўжаз оилавий муҳитни эслатади.

Нон туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда сиз контсертга боришдан олдин нон сотиб олиш учун узун қаторда навбат кутиб турганингизни кўришингиз — ҳаётингизни тартибга сола олмаётганингиз, шу сабаб кейинги кутилмаган совғага тайёр туришингиздан, масъулиятли танлов қилишингиз кераклигидан, қийин аҳволга тушиб қолишингиздан хабар беради.

Тушда қўшниларингиздан қарзга нон сўраш учун борганинигизни кўришингиз — очлик ва пул этишмаслигидан қўрқишингизни англатиб, уятчанлик сизни азоблайди, қарздорларга қарзлари тўғрисида эслатиб туришингиз кераклигини билдиради.

Тушингизда ёш боланинг кўчада нон ушоғини тераётганини кўришингиз — болалар тўғрисида қайғуришингизни, ажралишни, болангизга ўзи сўраган совғани беролмаслигингиз бунга қурбингиз етмаслигини англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил