Илон тушда курса туш табири илон тўлиқ малумот

Илон тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушда кўрилган илон душмандан огоҳ этади. Баҳайбат ва узун илон тушга кириши ҳавотирланиш ва қўрқув демакдир. Бордию тушда каттакон аждарҳо кўрсангиз ва ундан қўрқмасангиз мол давлат келишига табир қилинади.

Илон тушда курса

Агар сиз тушингизда уйингизга илон олиб кираётган бўлсангиз, ўнгингизда душманлар ҳийласига дучор бўлишингиз мумкинлигидан огоҳ этади.

Тушда илон ушлаганингизни кўрсангиз душманларингиздан сизга бойлик келишига табир қилинади. Агар тушда кўрилган илонни ўлдиришни уддасидан чиқсангиз, ўнгингизда душманларингизни мағлуб этишингиз осон кечади. Агар тушда илонлар сизни чақса, демак сиз душманларингиз томонидан кўп қийноқларга солинишингиз мумкин.

Кўчаларда илонлар галаси юрганлигини кўрсангиз, ўша жойларда жанжал ва келишмовчиликлар кузатилишидан далолат беради. Тушингизда намоён бўлган қора рангдаги илон жуда айёр ва маккор душмандир. Қолаверса илон сел ҳафи ва мол давлатга ишорадир. Бордию сиз бирон бир уй ичидан илон чиқаётганлигини кўрсангиз, ўнгда, ўша уйда кўнгилсизликлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳ этади.

Бемор ётган кишининг оғзидан илон чиқаётган бўлса, ўнгда, ўша кимса вафот этишига табир қилинган. Тушда кўрилган уй илони, қўшниларни билдиради. Чўл илони эса қароқчиларни.

Илон тушда курса 21-аср табирига кўра

Илон туш табири

Замонавий туш табирида илон, душманга, давлатга, хазинага ишора беради. Бордию туш соҳиби бу илондан қўрқмаса, демак бу туш давлат ҳисобланади. Қолаверса тушдаги илон бадавлат душмандир. Чунки заҳар табири давлатдир. Агарда илон яхши оҳангда гаплашса, ўнгда душманлар томонидан ҳайратга соладиган яхши ҳабар эшитиш демакдир. Тушда илон чақиши, ўнгдаги фалокатга табир қилинган.

Тушдаги илон овози, ўнгдаги қўрқувдан далолат беради. Ибн Сийрийн тушда кўрилган илон ҳусусида шундай деганлар. Кимда ким тушида илон кўрса, демак унинг душмани бордир. Бордию илонни уйида кўрса, душмани ўз уйи ёки яқин кишиси бўлиши мумкин. Агар саҳрода илон кўрса, демак, унинг душмани бегона кимса эканлигини англатади.

Борийу илонлар билан жанга кирса, ўнгида душманлари билан муросага боргай, Агар илонни мағлуб этса, душмани устидан ғалаба қозонишини билдиради. Бордию бу илон туш соҳибига зиён етқазса, душманидан азият чекишини билдиради. Тушда кўрилган илонлар қанчалик баҳайбат бўлса, душманининг куч қудрати ҳам шунга яраша катта бўлишидан далолат беради.

Илон туш табири нострадамус табирига кўра

Илон қандай талқинга эга

Нострадамус табирига кўра тушдаги илон ёвузиклардан далолат беради. Оқ илон эса туш соҳибига қандайдир бир ёрдам кераклигига ишора беради. Илонлар ичида юриш, ўнгда, оғир ҳасталикни бошдан кечириш мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Тушда илон тишлаши ёки бўлмасам чақиши, ўнгдаги, ёмон нияттда бўлган кимсалар фитнасига дучор бўлишдан эҳтиёткорлик чораларини кўриш кераклигини англатади.

Тушда кўрилган илон ғайриоддий кўринишда бўлса, туш соҳиби учун ҳафв ҳатарлар мавжудлиги ҳақида огоҳ этади, лекин уларга этибор қаратиш тавсия этилмайди, шундагина руҳиятингизни яхши сақлаб қолишингиз мумкин. Бордию бир бири билан жанг қилаётган илонларни кўрсангиз, ўнгингизда, дўстларингиз ва яқинларингизни ҳафа қилиб қўйишингиз мумкинлигини билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил