Дарахт тушда курса туш табири дарахт тўлиқ малумот

Дарахт тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Умуман олиб қаралганда тушда дарахтни кўриш фақатгина икки хил маъно касб этади. Булар албатта яхшилик ёки ёмонлик, бахт ва бахтсизлик билан боғлиқдир.

Тушда дарахт курса туш табири

Барҳаёт ям яшил барг уриб турган дарахт эзгулик белгисидир. Унинг шох шаббаси қанчалик сероб қуйиқ бўлса шунчалик атрофдаги яхшилик, эзгуликдан дарак беради. Аксинча қуриб қолган ёки цинган дарахт деярли барча туш табирларида яхшилик белгиси эмас балким беҳосиятлиликни англатади.

Хўш яна қандай туш таъбирларида бунга қандай изоҳлар берилганлиги ҳақида биргаликда танишамиз.

Дарахт тушда курса 21-аср табирига кўра

Барҳаёт жонли (тирик) ва бақувват дарахт ёки ўсимлик (бута, яримбута) — даромад, қуриб қолган ёки цинган — моддий зарар ёки беморлик белгисидир. Дарахт экиш — моддий равнақ бойлик, дарахтни арралаш — оилавий ҳаётингиздаги йўқотишлар, оила аъзоларингизнинг бирор хасталик билан оғришидан дарак беради.

Қуриб қолган дарахт — омадсизлик, беморлик, аъза, ғам-андух, хиёнатни англатади. Агар қуриб қолган дарахтни яқин қариндошларингизнинг ёки яқин биродарингизнинг ҳовлисида кўрсангиз — айнан шу ҳовлида қандайдир кўнгилсизлик, бахтсизлик содир бўлишидан огоҳлантиради.

Тушда экилган дархт — эҳтиёж, йиқилган — оиладаги жанжал, олов ичра ёнаётган — ғам-андух ва моддий зарар, барг ва шох-шаббасиз яланғоч — касаллик ёки бевалик (туллик, етимлик), серсоя — режаларнинг амалга ошиши, гуллаб турган дарахт — омад, даромад, қувончли ҳодисалар, бахтни англатади.

Дарахт туш табири нострадамус табирига кўра

Тушда дарахтни кўриш туш кўрган инсон билан ўзаро боғлиқликда содир бўлади яъни унинг омма, ён атрофдаги тутган ўрни тушида дарахт сиймосида намоён бўлади.

  • Поя — унинг жамоа олдида тутган ўрни.
  • Узак томир — ҳаётий стратегиялари ва кўрсатмалари.
  • Барглари — ён атрофидагилар билан узвий алоқаси.
  • Пўстлоқ қисми — ҳаётда учраб тирадиган турли қийинчиликлар кўнгилсиз ҳодисаларга бардошлилигини яъни сершох бўлса ён-атрофидагилар уни ҳурмат қилиши ёки аксинча шохлари кам бўлса унга беҳурмат қарашларини билдиради.
  • Бақувват, ям яшил сершох ва сербарг дарахт — ҳаётда ўз ўрнига эга одамларнинггина тушига киради дейилади.
  • Қуриб қолган баргсиз дарахт — яккалик, бир зумда рўйога айланувчи ҳодисалардан даракдир.
  • Агарда тушингизда дарахтнинг гуллаётганини кўрсангиз — энди туғилаётган яқинлик хислари, севгини англатади.

Дарахт тушда курса нима булади

Олдинги таъбирларда бўлгани каби, унда бақувват дарахт тез даромад олишни, гуллаётган дарахт — бизнес ютуқларини, мевали — яхшилик ва тинчликни билдиради. Тушда кесилган дарахт — бу салбий белги бўлиб йўқотишларни, ўзагидан бир маромда кесилган дарахт — ўлим ва мотамни англатади ёҳуд яқинлашиб келаётган йўқотишлардан даракдир.

Аланга ичра ёнаётган дарахт — яқин орадаги модфий йўқотишлар белгисидир. Тушда дарахт ходаси ёки бутани кўриш — меросни моддий бойликни англатиб унинг ҳажми қанчалик қалин бўлса, моддий фойда ҳам шунчалик катта бўлади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил