1 рақами остида туғилган инсонлар

1рақамларнинг асоси, пойдевори. У куч қудрат рамзи бўлиб, «Ҳамма нарса менда ва мен ҳамма нарсада» ибораси айнан унга тўғри келади. Бир қуёш деб аталмиш каттакон оловли шар тимсоли бўлиб, унинг ҳомийлиги остидадир.

Туғилган санаси бир рақами билан боғлиқ одамлар кўпинча ижодкор, кашфиётчи, табиатан эса мағрур, кучли ирода ва чидам соҳиби, шунингдек, жангари кишилар бўлишади. Қолаверса, уларнинг кўпчилиги ҳазил – мутойибага мойил кишилардир. Ўрни келганда эса ўз ишига пуҳта ва айёр ҳамдир.

1 рақамининг ички эркинлиги, ҳатто зўравонлик, «Мен ҳақиқат мезониман» деган даво чегарасигача боради. Улар чекловларни, айниқса, маслаҳат ва тавсияларни ёқтиришмайди. Бундай кишилар ҳақидаги биринчи тасаввурдан кейин уларнинг ҳарактерида заиф томонлари борлигини пайқаш мумкин. Аммо, аслида, бундай эмас, у ўзининг бошқалардан устун жиҳатлари борлигини яхши билади, ўзига юқори баҳо беради ва шунинг учун ҳам улар шухратпарастдир.

Ҳаёт тарзи ўзига ҳос ва бетакрор

Улар бошқаларга ўхшашни хохлашмайди, фикирлаш тарзи, тафаккури, юриш туриши, умуман, бутун ҳаёти ўзига ҳос, бетакрор бўлишини исташади. Интелектуал салоҳияти ҳавас қилса арзигулик. Улар ўзига ҳос, сирли (махфий) муваффақият олиб келадиган янги ишлар билан машғул бўлишни яхши кўришади, аммо бу билим билан эмас, пул билан боғлиқ масаладир. Пул кўп нарсани ҳал қилади, деган фикирга ҳамиша содиқ қолишади.

Ушбу санада туғилганларнинг аксарияти ёлғиз меҳнат қилишади. Инжиқ табиатли бўлганлигидан раҳбарга ҳам, бўйсинувчига ҳам тоқатлари йўқ. Улар асосий нарсаларни аҳамияциз нарсалардан ажратадилар ва қайси ишга қўл уришмасин, охиригача йетказишади ва муваффақият қозонадилар.

Уларнинг энг муҳим жиҳати

Бундай инсонларга ҳос бўлган яна бир энг муҳим ҳусусият – бир вақтнинг ўзида жуда кўп нарсага эришишни исташадилар. Ҳатто қарашлари нотўғри бўлсада, ўз фикирларида қатий туриб олишади.

1 санасида туғилган кишиларга тасир кўрсатувчи бошқа рақамли омиллар – туғилган йили, жойи, оиласи, ҳафта куни, дунёга келган вақти кабилар ҳам этиборга олиниши лозим. Улар учун баҳтли кунлар – якшанба ва душанбадир. Баҳтли рақамлар – 10, 19, 28. Тошлардан олтин, сариқ ва шунга ёндош рангларни ёқтирадилар. Севимли гули кунгабоқар, чунки у қуёшнинг, ҳаётнинг рамзи.

Одатда, ушбу рақам соҳиблари ўз касби, илм ва ижодда, ҳарбий соҳада юксак чўққига кўтарилишади. Улар нафақат ишда, балки оилада ҳам ҳукумронликка эришадилар. Бундай инсонлар яқинларини ўзига нисбатан бефарқлигини ҳазм қила олмайдилар, атрофдагиларнинг ўзига нисбатан ғамхўрлик қилишларини истайдилар. Мободо уларга бундай муносабат кўрсатилмаса, совуққонлигича қолишади.

Ҳис туйғулари жуда кучли

Уларнинг ҳис туйғулари қанчалик кучли бўлмасин, бу фақат ўзларининг фойдасига эканлигини унутмаслик керак. Ахир, 1 ягоналик туйғуси билан боғлиқ-да! Унинг жуфти ҳалоли кучли севги ёки тўла ғамхўрлик намойиш этиши ёхуд уларга бўйсиниши шарт.

Уларнинг саломатлик муаммолари, асосан, юрак билан боғлиқ, чунки инсон айнан шу азоси орқали севади, ижод қилади, ҳаётдан завқланади. 1 рақами соҳибларига кўпинча илмий кашфиётлар, тадқиқотлар насиб этади. Қарор қабул қилиш, муваффақиятга эришиш, қатийлик кўрсатиш, танлаган йўлидан охиригача бориш уларга хос.

Айни пайтда ўз иззат нафсини қондиришни ҳам унутмайдилар. Ниҳоят бу рақам йернинг биринчи фазогири буржларнинг биринчи белгиси, деган тушунчалар ҳам мавжуд. 1912 йил 1 апрел куни «Титаник» кемасини синаш ниҳоясига йетказилган.

Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил