Кийим тушда курса туш табири кийим тўлиқ малумот

Кийим тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушда кийимни кўриш башоратнинг рамзи ҳисобланади. Яъни тушингизда кўрган кийимнинг қандай бўлганлигига қараб ҳақиқат (ўнгингиз) даги ишларингиз, шахсий ҳаётингиз қай тарзда давом этишини билишингиз мумкин.

Тушда кийим курса туш табири

Ишингизнинг муваффақиятли бўлиши ёки бўлмаслиги тушингизда кўрган кийимга унинг бутун ва тоза ёки нотоза ва йиртилганлигига қараб талқин қилинади. Аъло сифатли, аммо модага мос бўлмаган кийимларни кўриш — бу сизнинг омадли бўлишингизни, аммо қимматли фикрларингизни бой беришингиздан далолат беради.

Агар сиз модадан қолган кийимлардан воз кечсангиз, уларни ташлаб юборсангиз демак, яқин орада сиз ўзингизнинг атрофингиздагилардан узоқлашишингиз, янги жойда тадбиркорликни бошлашингиз, янги севги муносабатларини бошдан кечиришингиздан дарак беради. Бу воқеаларнинг барчаси сизни бутунлай ўзгартириб юборади.

Тушингизда ўзингизни ва ён-атрофингиздагиларни оқ рангли кийимда кўриш ўзгаришларни англатиб, деярли доимо қайғудан дарак беради. Тушда оқ рангдаги кийим кийган эркак билан сайр қилиб юриш — хасталик ва қайғуни англатади. Агар туш соҳибаси ёш ва болали аёл бўлса бундан мустасно яъни бу туш талқини унга тегишли эмаслигини аксинча уни бахтли лаҳзалар кутиб турганлигини билдиради.

Ушбу тушда ўзингизни ва ён-атрофингиздагиларни кўрсангиз — жанжални, кимдандур кўнглингиз қолишини ва ёқимсиз ҳамроҳ билан сафарга чиқишингизфан хабар беради. Тижорат фаолиятингиз сиз истагандек бўлмайди.

Кийим тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушда сариқ рангли кийимларни кўриш — қувончли қизиқарли вақтичоғликни ва молиявий муваффақиятни англатади. Агар сиз нотабиий ёруғлигдаги сариқ либосдаги арвоҳни кўрсангиз — ёмон томонга ўзгаришлар кутаётганлигидан огоҳлантиради. Агар тушингизда чиройли сариқ матони кўрсангиз, омад сизга ҳамроҳ бўлишини англатади.

Тушингизда мовий кўк рангли либосни кўришингиз — сизнинг шижоатингиз ва жўшқинлигингиз барча сиз истаётган истакларингизга эришишингизга ёрдам беришини англатади. Дўстларингиз сизни доим қўллаб-қувватлайди. Малина рангли кийимларни тушда кўришингиз — иш жойингизни ўзгартириб, даҳшатли душманлардан халос бўлишингиздан дарак беради.

Тушда яшил рангли либосларни кўриш — фаровонлик ва бахтни исташингиз, умид қилишнингиз белгисидир. Турли ранглардаги либосларни кўриш —  келажагингизнинг тубдан ўзгариши ва яхшилик билан ёмонликнинг ўзаро боғлиқлигида кечадиган ҳаётингизни англатади. Тушингизда сизга мос келмайдиган кийимни кийганингизни кўришингиз — сизнинг баъзи ҳотиралардан халос бўлишингизни англатади.

Тушда аъло сифатли матодан тикилган костюмда кекса одамни ёки йигитни кўришингиз — бирон-бир машаққатларга бой, ёқимсиз ва ташвишли иш билан шуғулланишингизни англатади. Агар аёл киши у кийиб турган кийим ўзига хуш келмаётганини кўрса — бундай туш киборлар (аристократлар) йиғинларида муваффақиятга обрўга эришиш учун қилинаётган ёқимсиз рақобатга дуч келишини англатади.

Кийим туш табири нострадамус табирига кўра

Агар аёл киши тушида бошқаларнинг кийимларига мафтун бўлаётганини кўрса — дўстининг рашки ҳамда шубҳаларини англатади. Тушда ҳожатхонада қандайдир буюмингизни йўқотиб қўйганингизни кўришингиз- тижорат борасидаги ҳамда севги борасидаги тўсиқларни англатади.

Ёш аёл тушида ўзини қора костюмда кўриши — қайғу ва умидсизликга учрашидан огоҳлантиради. Агарда туш соҳибаси бошқа бир аёлнинг малина рангли либос кийганлиги, юзида эса мотам пардаси борлигини кўрса, уни ўзига ҳатто рақиб ўрнида кўрмайдиган инсон (рақиби) ундан устун бўлишини англатади, аччиқ кўнгилсизлик уни барча аёлларга нисбатан ғазабланувчи шахсга айлантириб қўйиши мумкин.

Кийим-кечак ҳақидаги тушни талқин қилишдан олдин сиз кўрган нарсаларнинг табиий рангли эканлигига эътибор беришингиз керак юзлари хира бўлса ва ранглари ёрқин бўлса-да нотабиий рангли бўлса, эҳтиёт бўлишингиз кераклигингизни, чунки муҳим режаларингизни амалга оширмаслик сизга зарар етказиши мумкинлигини билдиради.

Нотоза ва йиртилган кийимлар доимо нотаниш инсонларга нисбатан эҳтиёткорлик билан мурожаат қилишингиз ҳақида огоҳлантиради. Бундай туш, шунингдек, ўз обрўингизга путур етказадиган ҳаракатлар қилишингиз мумкинлигини англатиши ҳам мумкин. Тоза кийимлар — доимо фаровонлик рамзидир.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил