Улик тушда курса туш табири улик тўлиқ малумот

Улик тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Халқ орасида «Вафот этган инсонни кўриш — иқлимнинг ўзгаришидан дарак беради» деган гап бор. Бу бежизга эмас бу сўзларнинг қанчадир қисми ҳақиқатга яқиндир зероки атмосфера босимининг кескин тушиб кетиши натижасида, тушингиз орқали вафот этган яқинларингиз қиёфасида, ёки ўлган танишларингиз фантомлари, ёки люсифаг (жин, ёвуз куч) лар ноосферанинг физикага ҳос бўлмаган ўлчовларидан туш соҳибига осонлик билан ўтиб олади. Уларнинг мақсади туш соҳибини ўрганиш, у билан мулоқотда бўлиш ҳамда унга ўзларининг таъсирини ўтқазишдир.

Тушда улик курса туш табири

Бунинг сўнгги, якуний моҳиятини фақат тушни талқин этишнинг махсус усуллари орқалигина билиб олишингиз мумкин. Люсифаг (жин, ёвуз куч) ларнинг энергияси ёт (инсоний эмас) бўлганлиги сабаб, унинг мавжудлигини билиш мушкул иш саналмайди. Люсифаг (жин, ёвуз куч) лар кўпинча вафот этган яқинларингиз қиёфасига «беркиниб олган» бўлишади ва улар билан тушингизда учрашишингиз қувонч олиб келмайди аксинча ноқулайлик, кучли ҳавотир, ҳаттоки қўрқувни уйғотади. Аммо бу ер ости инфернал маконнинг ҳақиқий вакиллари билан вайронагарчилик энергияларининг сиз билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишларига кундузги онгингизнинг тўла-тўкис эканлиги, иймонингизнинг мустаҳкамлиги улардан ҳимоя этиб туради.

Лекин шунга қарамай кўпинча вафот этган инсонларингиз «ҳақиқий» си сизнинг тушингизга кириб туради. Бу ҳолларда улар билан бўлган алоқангиз бутунлай ўзгача кайфият ва ҳолат кузатилади. Бу кайфият ишончли руҳда, яширин, ҳикматли ва маслаҳатгўй бўлади. Бу ҳолатда эса вафот этган қариндошларингиздан оқ фотиҳа, огоҳлантириш, келажакда содир бўлиши кутилётган воқеадан дарак бериш, ва ҳақиқий руҳан қувват ва ҳимояни (айниқса тушингиздаги шахс ҳаётлигида эътиқодли бўлган бўлса) англатади.

Улик тушда курса 21-аср табирига кўра

Бошқа ҳолларда тушингизда вафот этган инсонни кўришингиз бу тугалланмаган алоқаларингизни англатади. Бундай ножисмоний давом этаётган алоқалар ярашувлар, севги, яқинлик, тушуниш, эски можороларни ҳал этилишида кўринади.

Бундай учрашувлар натижасида шифобахш ва ғамдардлик, ўзини айбдор ҳис этмоқлик, афсусланиш, пушаймон бўлмоқ руҳий покланиш демакдир.

Умуман олганда тушда вафот этган инсонни кўришингиз бу ўликлар дунёсидан хабарчи, алоқачи ёки ҳимоячилардир.

Туш соҳибининг тушининг нима ҳақда эканлиги, вафот этган инсон билан қандай муносабатда бўлаётганлиги, у нима ҳақда гапираётганлиги жуда муҳимдир.

Улик туш табири нострадамус табирига кўра

Баъзида (айниқса вафот этган инсон  туш соҳибини ўз оламига олиб кетаётганлиги, туш соҳибини ўпаётганлиги, нимадир бераётганлиги ёки нимадир олаётганлиги) туш соҳибига тез орада вафот этишини, ёки у билан қандайдир кўнгилсизликлар юз беришини ёки оғир беморлик ёки вафот этган инсон билан видолашувини англатади.

Кўп ҳолларда вафот этган инсон унинг ҳаққига дуо қилишларини, масжидларда унинг ҳаққига намозлар ўқишларини истаб шунга эҳтиёжи борлигини талаб қилган ҳолда киради.

Оҳирги жиҳатни замонавий руҳшуносларнинг (психолог) фикри бўлиб, улар вафот этганларни “қўйиб» юборишингиз, уларнинг қилган ёмонликларини кечиришингиз кераклигини айтишади. (бошқа маъноси вафот этган инсон билан боғлиқ мураккаб алоқаларингиз ва муоммоларни тугалланмаган алоқаларни тугаллашингиз кераклигини англатади).

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил