Балиқ тушда курса туш табири балик тўлиқ малумот

Балик тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Балик беқарорлик, душворлик (қийинчилик), рамзи яъни тушида баликни кўрган инсон тўғри қарор қабул қилишга қийналади.

Балик тушда курса

Тушингизда балик ёмғири ёки осмондан балиқ тушганлиги — ёмон аломатдир. Бундай туш экологик ҳалокатлардан, офатлардан огоҳлантиради. Тушда балик овлаш — қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун имкон қидиришингизни билдиради.

Тушда баликлар бирлашиб тўпланиб турса — ҳар доим ҳаётингизни тақдир измига қолдирмасдан ўзингиз ҳам ҳаракат қилишингиз кераклигини акс ҳолда имкониятларингизни қўлдан чиқазишингизни англатади.

Тушда уч дона баликни кўрсангиз — бахтлилик белгисидир. Тушда балиқ танаввул қилмоқ — беҳосдан кутилмаганда яхши хабар эшитишингиздан далолат.

Тушда баликлар одам қиёфасида бўлса — ядро уруши хавфи борлигини билдиради. Тушда балиқларнинг бири бошқасига ҳужум қилаётганини кўриш — сувости кемалари ҳужумини англатади.

Балик тушда курса 21-аср табирига кўра

Балик туш табири

Тушда айниган баликни кўриш — кутилмаганда миш-мишлар сабаб эътиборли шахс билан алоқалар бузилишидан даракдир. Тушда тирик сазан (зоғора) баликни кўриш — бу тушни кўрган инсоннинг қаттиятлилигини ва бардошлилигини билдиради.

Тушда тоза сувда сузиб юрган баликни кўрсангиз — тақдир сизни сахий туҳфалар билан сийлашидан дарак. Тушда ўлик баликни кўриш — кулфат йўқотишларни англатади. Тушда ёш жувон қиз тирик балиқни кўрса — уни бахтли севги кутмоқда.

Тушда балиқ овлаш ва уни тутиб олиш — жиддий синовлар кутиб турганлигини ва бу синовларда руҳингизни чўктирмасдан, қаттият билан енгиб ўтишингизни билдиради.

Тушда балиқ овлайдиган тўр билан сувда юрганингизни кўрсангиз — яқин орада бизнесингиз орқасидан иқбол топишингизни англатади.

Балик туш табири нострадамус табирига кўра

Балик қандай талқинга эга

Тушда балик овини кузатиш — жўшиб келаётган ғайратингизни эзгу амалларга сафарбар этишингиз кераклигидан хабар беради. Тушда қармоққа бирорта ҳам балиқ илинмаганлигини ва сиз у ердан «қуруқ қўл» билан кетаётганингизни кўрсангиз — бу туш орзу ниятларингизнинг бефойда эканлиги ҳақида огоҳлантиради.

Тушингизда балик бозорига бораётган бўлсангиз — келажакда фаровон ҳаёт ва бахтли турмуш кутиб турганлигини англатади. Тушда балик тўрини кўриш — муҳим ютуқларга эришишингизни англатади бироқ бу тўр йиртилган бўлса, аламли қайғуни билдиради.

Тушда балик овлаш учун илмоқни қўлингизга олсангиз — тақдирингиз ўз қўлингизда эканлигинидан ўз тақдирингизни ўзгариштириш учун сизда барча асослар борлигидан дарак беради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил