Уй тушда курса туш табири уй тўлиқ малумот

Уй тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушингизда ўз уйингизни янги ва мустаҳкам кўришингиз — бахтдан, қулай ва шинам эканлиги кўришингиз — оилавий фаровонликдан, кўп қаватли эканлигини кўришингиз — катта даромаддан, бузилиб кетганлигини кўришингиз — хавф — хатардан, унинг қандай қилиб бузилиб ташланётганини кўришингиз — барча тўсиқларни енгиб ўтишингиздан далолат беради.

Тушда уй курса туш табири

Олов ичра ёниб кетаётганини кўришингиз — моддий йўқотишлардан, уйингизни ташландиқ ҳолда кўришингиз — ўтмишдан афсус чекишингиз, унга яна қайтиб ўтмишда эски хотиралар билан яшашни англатади, шу сабабли сиз атрофдагиларнинг тушунмовчилигига ва турли кўнгилсизликларга дуч келасиз.

Тушда уй қуриш —  сизнинг назоратингиздан ташқаридаги ташқи шароитлар сизнинг барча режаларингизни амалга оширишингизга имкон бермайди. Тушда уйни мерос тариқасида олганингизни кўриш — янги ҳамкорлар ёки шериклар билан танишув, улар ёрдамида сиз ўзингизнинг ишингизни яхши тарфга ўзгартиришингиз мумкинлигини англатади.

Тушингизда ёғоч уйни кўрсангиз — ҳаётингизда ўзгаришлар кутилётганини, кулбани кўрсангиз — қайғуни, тор лойсувоқ уйни кўрсангиз — яшаш шароитининг ёмонлашишини англатади. Тушда капани кўриш эса яқин орада саёҳатга чиқишингизни ёки хизмат сафарига чиқишингизни билдириши мумкин.

Тушда ҳали қурилиш ишлари тугалланмаган уйда яшаш, бойлик ёки мол — мулкни йўқотиш хавфи билан боғлиқ тартибсизликлардан, барак уйда яшаётганингизни кўришингиз — бизнесдаги тўсиқларга учрашингиздан далолатдир.

Уй тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда уйнинг қандай қурилаётганини кўришингиз — барча мақсадларингизга эришишингиз мумкинлигининг белгисидир, агар бу осмонўпар бино бўлса — сиз катта фойда, даромад, катта маблағ топишингизни билдиради.

Тушда офис биносини кўриш — зарар ва йўқотишлардан, янги қурилган чиройли бино — янги даромад манбаларини, янги ишларни олишингиздан дарак беради. Агар ушбу бинодаги хоналарнинг аксарияти ёрқин, чиройли, катта бўлса, унда бундай туш сизга бизнесда ва ҳаётий фаровонликда муваффақиятлар бўлишидан хабар беради.

Тушингиздаги ушбу бино ёмон, эскирган, тор хонали бўлса — яқинлашаётган кўнгилсизликлар яъни даромад келтирадиган бизнесингизни якунлашни юзага келтирадиган қийинчиликлар, тўсиқлардан огоҳлантиради.

Тушингизда эски уйингизга ташриф буюрганингизни кўрсангиз ҳақиқат (ўнгингиз) да яхши янгиликлардан хабар беради. Эски уйингизни ташландиқ аҳволда кўриш — яқин қариндошингизнинг касаллиги ёки ўлимини англатади. Ушбу тушни ёш қиз кўриши қайғуни билдиради. Туш соҳибаси қадрдон дўстини йўқотади.

Эски уйингизни шинам ва шодликка тўла бўлганини кўришингиз жуда яхши аломат: сиз оилангизда фаровонлик ва иш фаолиятингизда омадга эришишингизни англатади.

Уй туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда ўз уйингизни топа олмаётганлигингизни кўришингиз — барча инсонларнинг ҳалоллигига бўлган ишончингизни бутунлай йўқотишингизни билдиради. Агар сиз тушингизда уйингиздан айрилганингизни кўрсангиз — сиз олиб борган олиб сотарлик фаолиятингиз туфайли муваффақиятсизликлар ва йўқотишларга учрашингиздан огоҳлантиради.

Тушингизда уй — жойингизни ўзгартиришингиз тезкор янгиликлар ва кутилмаган саёҳатларда хабар беради. Ёш аёл тушида уйдан чиқиб кетганлигини кўриши — туҳмат ва хиёнат гирдобида қолишинини англатади.

Агар сиз тушингизда уй қураётганингизни кўрсангиз — бу туш ҳақиқат (ўнгингиз) да барча ишларингизни вазиятлари яхши томонга ўзгаришини билдиради.

Тушингизда ўзингизни нозик дид билан қурилган уйнинг эгаси эканлигингизни кўришингиз — яқин кунларда ўз уйингизни тарк этишингиз ва бу сизга фойда келтириши омад сизга ҳамроҳ бўлишини билдиради.

Тушингизда эски, хароб бўлган уйни кўришингиз — ҳар қандай бизнесингиздаги ёки бошланаётган иш фаолиятингиздаги муваффақиятсизликлар ҳамда соғлиғинингизни ёмонлашувини англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил