Зирак тушда курса туш табири зирак тўлиқ малумот

Зирак тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушингизда зиракларни кўрсангиз — яхши янгиликларни ва рўзғорингиздаги қувончли ташвирларни билдиради, бордию бу тушни чоршанбадан пайшанбага ўтар чоғда кўрсангиз меҳмон кутишингизни англатади.

Тушда зирак курса туш табири

Агарда сешанбадан чоршанбага ёки жумадан шанбага ўтар чоғда тушингизда синган зирак ёки уларни ўзингиз эҳтиётсизлик билан синдириб қўйганингизни кўрсангиз — бу туш ғийбат ва миш-мишлар сизга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Тушингизда зиракларни кўришингиз — яхши янгиликлар ва қизиқарли ишларни билдиради. Тушингизда синган зирак кўришингиз — душманларингиз сиз ҳақингизда ёмон ғийбат тарқатишининг белгисидир.

Тушда зиракларни кўришингиз — қиз фарзандингиз ва унинг тақдирини англатади, бу туш шунингдек сизга бошқалар ўз сирларини айтиши ва бу сизрларни сиз сир сақлай олишингизнинг белгисидир.

Тушда зирак тақиш — муҳаббат бобидаги кўнгилсизликлар, кам даромад, ғийбатларни ифодалайди. Бордию тушингизда бежирим зирак кўрсангиз — сизга совға беришларини ёки кимнингдир сирни билиб олишингизни билдиради.

Зирак тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда сиз кимнингдир қулоғида зирак кўрсангиз — ёлғон миш-мишлардан эҳтиёт бўлишингиз кераклигидан даракдир. Агарда тушингизда зирак йўқотганинигизни  кўрсангиз — сизни айрилиқ кутиб турганлигини англатади.

Тушингизда зиракларни совға сифатида олганлигингизни кўришингиз — ўўнгингизда кимдир сизни алдашидан далолат беради. Бордию тушингизда сиз қулоқларингизга зиракларни тақаётганингизни кўрсангиз — ғийбатчиларнинг туҳмати қурбони бўлишингиздан огоҳлантиради.

Бундан ташқари, тушингизда зирак йўқотиб қўйганлигингизни кўришингиз — яқин кунларда сизни талон-тарож қилишларини англатади, бу ҳолат юз бермаслиги учун ўз буюмларингизга жуда эҳтиёт бўлишингиз керак.

Эркакларнинг тушида зирак кўриши —  севгани билан боғлиқ муаммоларни англатиши мумкин, бу муносабатларда аввалги туйғулар учқуни йўқолади ва бу тушни кўрган инсон йўқолган романтика ва уйғунликни тиклаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоғи лозим.

Шарқ мамлакатларида зирак уларнинг эгасининг ижтимоий ҳолатини тавсифлайди. Зираклар сони қанча кўп бўлса: бурун, лаблар, кўз қовоқлари, михлар, киндикларда туш соҳибининг мартабаси ҳам шунчалик юқорилигини ифодалайди.

Зирак туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда зиракни кўришингиз — бу ўғил фарзандли бўлиш ёки қиз фарзандингизни турмушга беришингизни билдиради.

Агар ҳомиладор аёл тушида қулоғида олтин зиракларни кўрса — унинг ҳомиласи ўғил эканлигини англатади бордию турмушга чиқмаган қиз қулоғида олтин зиракларни кўрса — тез орада турмушга чиқишидан дарак беради.

Тушда кумуш зиракни кўриш — қиз фарзанднинг белгисидир. Тушингизда дурли зирак кўришингиз — гўзал ва кам-кўстсиз ҳаёт кечиришингиздан далолатдир.

Эркак киши тушида зирак тақганлигини кўриши — унинг одоб доирасидан ташқаридаги қилмишларини ёки туш соҳибининг оҳангдор овозда куйлай олиш қобилиятига эга эканлигини англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил