Автобус тушда курса туш табири автобус тўлиқ малумот

Автобус тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Одатда бир вақтнинг ўзида автобусда кўплаб бир-бирларига нотаниш бўлган ва турли мақсадга эга бўлган инсонлар ҳаракатланадилар.

Автобус тушда курса

Агарда тушда автобусни кўрган бўлсангиз, бу туш сизнинг қизиқишларингиз атрофингиздаги бегона шахсларнинг қизиқишлари билан тўқнаш келишини англатади. Балким сиз белгиланган жойга етиб боргунингизча, яъни оҳирги мақсадингизга эришгунингизга қадар уларга узоқ вақт давомида тоқат қилишингиз керак бўлиши мумкинлигини билдиради.

Бироқ тушда қулай ва кенг автобусни кўрсангиз — сиз учун мажбурий ҳамроҳларга бардош бериш қийинчилик туғдирмаслигини англатади. Агарда тушда автобус тор ва ноқулай эканлигини кўрсангиз – бу туш ўнгингизда юз бериши кутилаётган можаро ҳақида огоҳлантиради.

Тушда автобусда дўстларингиз билан саёҳат қилаётганингизни ва дераза ортидаги чиройли манзарани маҳлиё бўлиб кузатаётганлигингизни кўрсангиз – бу туш эски қадрдонларингиз билан биргаликда янги қизиқишларни излашларингиз лозимлигини ва бу иш албатта ўз навбатида муваффақият қозонишидан дарак беради.

Бордию улар сиз билан завқ билан бажонидил суҳбатлашаётганлигини ва сиз билан ҳамроҳ эканлигидан, сизнинг ёнингизда ўтириш имкониятидан шод эканлигини намойиш этаётганлигини кўрсангиз — унда бу туш ўша сиз тушингизда кўрган инсон бизнесда ишончли шерик бўла олишини ҳамда ишдан бўш вақтларингизда ҳам сиз билан учрашишдан бош тортмаслигини англатувчи яхши белгидир.

Автобус тушда курса 21-аср табирига кўра

Автобус туш табири

Тушда ўзингизни автобус ҳайдовчиси эканлигингизни кўрган бўлсангиз – бу туш ўнгингизда сизнинг мавқеингиз яхши томонга ўзгаришини ва сиз бирон бир бўлим ёки бирон бир йирик лойиҳани бошқаришингизни англатади.

Бордию тушда автобусда ҳаракатланаётганлигингизни кўрсангиз – бу сиз бошқа инсонлар билан “бир тўдада” бўлишингиздан хабар беради. Бу ҳолатда сизнинг тадбиркорлигингизнинг муваффақияти бутунлай ва тўлиқ ҳолда тушингизнинг ҳолатига боғлиқ яъни куннинг қайси вақтида эканлиги, йўлнинг қандайлиги, ҳаракатланиш вақти ва ҳоказо.

Автобусда бўлган чоғингизда атрофдаги инсонларга, уларнинг кийими, сизга нисбатан муносабатига эътибор қаратинг. Агарда тушингизда улар сизга меҳр билан қараётганликларини кўрсангиз – ўнгингизда ишингизнинг муваффақиятли якунлаши тўғрисида яхши хабар олишингиздан дарак беради.

Автобус туш табири нострадамус табирига кўра

Автобус қандай талқинга эга

Тушда автобусда ҳаракатланаётганлигингизни кўрсангиз – сизни ёқимли давра билан қизиқарли саёҳат кутаётганлигини билдиради. Агарда тушда бўш автобусда кетаётганлигингизни кўрсангиз – ёмон ниятли инсонлар ва ҳасадгўйлар ўз жазосини олишларини англатади.

Агар сиз инсонлар билан гавжум автобусда кетаётганлигингизни кўрсангиз – рақобатчиларнинг ҳийла-найрангларини билдиради. Тушда янглиш автобусга ўтирганлигингизни кўрсангиз – ўнгингизда сизнинг обрўингиз пасайишини билдиради.

Бордию тушда автобуснинг бузилганлигини кўрсангиз – яқинлашиб келаётган қийинчиликлардан хабар беради. Эркаклар ўз тушида автобус ҳайдаб кетаётганлигини кўрсалар – мустақил равишда муҳим қарорларни қабул қилиши бу қарор нафақат ўзи учун балки ўз яқинлари ҳусусан оила аъзолари, дўстлари унга бўлган ишончи билан боғлиқ ҳам бўлади.

Ҳомиладор аёл тушида ўзини автобус ҳайдаётганлигини кўрса – туғруқ жараёни енгил ва хавфсиз кечишини билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил