Олов тушда курса туш табири олов тўлиқ малумот

Олов тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Асосан исломий туш табирида олов: уруш, турли чалкашликлар, йўқотишларни англатади. Тушда кўрилган тутун алангадан қанчалик юқори бўлса, азоб-уқубатлар ҳам шунчалик қийин бўлади.

Олов тушда курса

Тушингизда йўлидаги барча нарсаларни “ютиб” кул қилаётган оловни кўришингиз – глобал фалокатлар уруш ёки эпидемияни (бордию тушда олов сизнинг кийим-бошингиз, ёки танангизнинг бирор қисмини куйдирганлиги кўрсангиз бу фақатгина ўзингизга тегишли қайғуни билдиради) агарда бу аланга ўчганлигини кўрсангиз барча бахтсизликларга барҳам берилишини англатади.

Тушда оловни босиб ташланганлигини кўришингиз сизнинг узоқ вақтдан бери чўзилиб келаётган изтиробли ҳолатингизни ифодалайди. Тушда гулханни ўчираётганлигингизни кўришингиз – бошланаётган ишингиз муваффақиятсизлик билан якунланишини билдиради.

Тушингизда халойиқ орасида олов ёққанлигингизни кўришингиз – улар ўртасида низо, адоват қўзғатишингиз мумкинлигини англатади.

Олов тушда курса 21-аср табирига кўра

Олов туш табири

Атрофингиздагиларни ҳамда ўзингизни иситиш учун гулхан ёқаётганлигингизни кўрсангиз – ўнгингизда хушхабар эшитишингизни энг асосийси сизнинг ҳаётингизда ўз молиявий аҳволингизни ўнглаб олишга ёрдам берувчи фойдали иш пайдо бўлишини ва бу иш туфайли, ўзингизни ҳавфсиз ҳис эта олишингиз мумкинлигини англатади.

Шу билан биргаликда бир қатор ислом динининг арбоблари оловни инсоннинг тақводорлиги билан боғлиқ дея фикр юритадилар. Олов сизнинг тақводорлигингизни, тўғри йўл тарафдори эканлигингизни рамзи ҳам бўлиши мумкинлигини билдиради.

Тушда сиз оловга яқин келганлигингизни кўришингиз – ўнгингиздаги фаровонликларни англатади. Аммо сиз ушбу тушда оловга жуда ҳам яқин эгилганингизни ёки оловни истеъмол қилаётганлигингизни кўришингиз – қилган гуноҳларингизга тавба қилишингиз кераклигини ифодалайди.

Олов туш табири миллер табирига кўра

Олов қандай талқинга эга

Миллер туш табирига кўра тушда оловни кўришингиз яхшиликни билдиради, агарда олов сизга жароҳат етқазмаган бўлса. Денгизчи, саёҳатчи, барча ер юзида меҳнат қилувчилар тушларида оловни кўришлари фаровонликни англатади.

Тушингизда ўз уйингизни ёнаётганлигингизни кўришингиз – меҳрибон дўстлар ва қобил фарзандларни англатади. Бордию тадбиркор шахс тушида ўз савдо дўкони ёнаётганлигини кўрса – бу туш даромадли ишнинг жадал суръатда ўсишини билдиради.

Тушда ёнғинга қарши курашаётганлигингизни ҳамда унинг қизғинлашиб кетишини олдини олаётганлигингизни кўрсангиз – серташвиш, беҳотиржам юмушларни англатади. Тушда ўз дўконингиз ёки омборингизни деворларининг сирти куйганлигини кўришингиз – бахтсизликни англатади.

Сиз иш фаолиятингизда омад учун курашишни бефойда санаб тўхтатишингизни аммо тақдир кутилмаганда яна сизни қўллаб-қувватлашини ифодалайди. Бордию тушда олов ёқаётганлигингизни кўрсангиз – ёқимли янгиликлар кутиб турганлигини англатади.

Денгизчилар ўз тушларида катта ёнғинни кўришлари – муваффақиятли ва бехатар сузишни, адабиётшунос олимларга ушбу туш муваффақият ҳамда ҳурмат-эҳтиромни, тадбиркор шахсларга – бизнес фаолиятида чексиз муваффақиятларни ифодалайди.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил