Ит тушда курса туш табири ит тўлиқ малумот

Ит тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Ит содиқ дўстлар билан биргаликда хавфли душманлар рамзи ҳамдир. Тушда итни кўрсангиз — бу сиз ва сизнинг дўстингиз ўртасидаги узоқ ва ишончли муносабатлардан дарак беради.

Ит тушда курса

Тушда ёввойи итни кўрсангиз — бу ўнгингизда биринчи кўринишда ечиб бўлмайдиган ихтилоф (конфликт) ни ечишга уринишингизни англатади. Тушда жахлдор итни кўрсангиз — бу яқин кунларда сизни омадсизлик ва душманларингизнинг маккарона ҳийлалари кутиб турганлигидан огоҳлантиради.

Агарда тушингизда ювош ёқимтой итни кўрсангиз — бу омад ва содиқ дўстларингиз бўлишини англатади. Тушда сиз наслдор итни ҳўжайини эканлигингизни кўрсангиз — ўнгингизда сиз моддий бадавалат бўлишингиздан дарак беради.

Ит тушда курса 21-аср табирига кўра

Ит туш табири

Тушда исковуч ит сизнинг изингиздан келаётганини кўрсангиз — бу туш нафсингиз васвасасини жиловлашингиз кераклигини акс ҳолда бунинг охири ёмонлик билан тугаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Тушда ит сизни тишлаб олганини кўрсангиз — бу туш оилавий ҳаётингизда турмуш ўртоғингиз билан ҳам, иш фаолиятингизда ҳам тотувлик бўлмаслигидан хабар беради.

Тушда озғин ва нотоза итни кўрсангиз — яқинда сизни омадсизликлар ёки касаллик кутиб турганлигини англатади. Тушда сиз итни аккилаётганини кўрсангиз — ҳақиқатда сиз нохуш хабар эшитишингиздан дарак беради. Тушда овчи ити сизнинг уйингизда эканлигини кўрсангиз — иш фаолиятингизда юксалишлар белгисидир.

Агарда аёллар тушларида ёқимтойгина нозик ва зотдор итни кўрсалар — бу туш енгилтак ва олифта ошиғининг қуруқ вадалари белгиси. Агарда тушда катта итга дуч келиб қўрқиб кетганингизни кўрсангиз — сизнинг машаққатларингиз туфайли тўғридан-тўғри разилликларга тўсқинлик қилинишини билдиради. Ҳудди шу тушни аёл киши кўриши эса — келажакда у муносиб турмуш ўртоқ билан ўз тақдирини боғлашидан дарак беради.

Ит туш табири нострадамус табирига кўра

Ит қандай талқинга эга

Тушингизда сизнинг орқангизда итнинг иррилаб турганини кўришингиз — ўнгингизда сиз анчадан бери орзуингиздаги қизиқишларингизга қайсидир иғвогар аралашиши ва уни амалга ошмаслиги учун уринишларидан огоҳлантиради.

Базида бу туш сизнинг мағлуб бўлишингизни ҳам англатади аммо ушбу туш ҳар доим абжирлик билан тўсқинлик қилишингиз ва ўз мақсадларингизга эришишдаги синовларни енгиб ўтишингиз кераклигини билдиради.

Тушингизда кутилмаганда мушук билан ит бир — бирларига ташланиб қолганликларини кўришингиз — қалб иши борасида омадсизликга учрашингизни англатади. Тушда оқ рангли итни ёнингизда дўстона айланаётганини кўрсангиз — ўнгингизда иш фаолиятингизда улкан омад ва шахсий ҳаётингизда ҳам севги кутиб турганлигини англатади.

Тушда кўп бошли итни кўришингиз — сизни бир пайтда кўп иш билан қизиқмаслигингиз ҳақида огоҳлантиради: бу оворагарчилик яни беҳуда қиланаётган ҳаракатлигини билдиради. Тушингизда сизни қутурган ит тақиб этаётган бўлса — барча куч-ғайратингизни жангда ғолиб чиқишга сафарбар этишингиз кераклигидан хабар беради.

Агарда бу тушда ортингиздан тақиб этиб келаётган қутурган итни ўлдирсангиз ёки қувиб юборсангиз яхшилик аломатдир яни сиз ютиб чиқишингизни билдиради. Тушда ит билан сайр қилиб юрганинигизни айниқса зотдор ит билан юрганингизни ва у ит илонни ўлдираётганини кўрсангиз — ҳар икки ҳолатда ҳам бу жуда ҳам хайрли аломатдир.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил