Танга тушда курса туш табири танга тўлиқ малумот

Танга тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Ушбу туш табирида сиз тушда тангаларнинг ҳафта кунлари бўйича нимани англатишини билиб олишингиз мумкин.

Танга тушда курса

Тушда тангларни душанба тунида кўришингиз кимнингдир сиздан олган қарзини қайтаришини ёки кимдир ўз сўзининг устидан чиқишини англатади.

Сешанба ёки якшанба тунида кўришингиз- ҳотиржам ҳаёт кечиришингизни англатади. Аёллар учун душанба туни олтин тангани кўришлари беҳуда орзу-умидларни, сешанба, чоршанба, пайшанба ёки жума туни кўришлари омадлари келишларини, шанба ёки якшанба туни кўришлари ўзини яхши ҳис этишларини билдиради.

Эркаклар учун олтин тангани душанба туни кўришлари қарор қабул қилишларидан аввал билимли, кўпни кўрган инсонлар билан маслаҳатлашишлари зарурлигини англатади.

Сешанба, чоршанба, пайшанба ёки жума туни кўришлари – огоҳлантириш бўлиб: иғволардан эҳтиёт бўлишлари кетаклигини билдиради.

Шанба ёки якшанба туни кўришлари — ўзига жалб этувчи қизиқарли таклифларни таклиф қилинилишини англатади, аммо бу таклифларга катта эҳтиёткорлик билан қарашлари лозим.

Тушда танга тешаётганлигингизни кўришингиз – сеҳр-жоду таҳдид қилишини билдиради.

Танга тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушда қаердан келганлиги номалум ва куринишидан тўрт донадан кўп олтин тангаларни кўришингиз ёмонлик аломатдир. Бу тангаларга ким эгалик қилганини кўрса уша киши ўзи тўғрисида ёқимсиз гапларни, ғийбатларни эшитишини ифодалайди.

Танга туш табири

Агарда ушбу тангаларнинг қаердан келганлиги маълум бўлса бу туш ўз муоммоларингизни ва юмушларингизни бирданига ҳаммасини эмас балки секин-асталик билан ҳал қилишингизни билдиради.

Агар улар тўрт донадан кам эканлигини кўрсангиз — бу фарзанддан даракдир. Кумуш тангалар инсоннинг ҳол-аҳволига қараб турли хил талқин этилади.

Баъзи бир инсонларга машаққатлар ортидан келувчи яхшиликларни англатса, бошқа бирларга хушхабарларни англатади.

Танга туш табири нострадамус табирига кўра

Қалбаки тангалар баҳс-мурозани ва беодоб сўзларни англатади ва кимнингдир бошқа бир инсонга тақдим этаётганини кўрса  ўша инсон сирларини сизга ишониб айтишини ёки аксинча сиз у инсонга сирларингизни айтишингизни билдиради.

Танга қандай талқинга эга

Тушда бир тангани бошқасига алмаштирсангиз ўнгингизда ўз ҳатти-ҳаракатларингизга танқидий ёндашишингизни ва ўз ҳаётингиз ҳақида жиддий ўйлашингиздан дарак беради.

Баъзи инсонларнинг фикрига кўра умуман тушда ҳар қандай пулни кўришин бу ёқимсиз ҳодисаларни ҳавотир ва ҳаяжонларни билдиради.

Кимдандир пул олиш яқин қариндошлар, танишлар ёки ҳамкасблар билан можароларни билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил