Асал тушда курса туш табири асал тўлиқ малумот

Асал тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? туш талқин этувчилари бундай тушларни ёмон маънони англатишига ишонмайдилар. Умуман олиб қаралганда бундай туш барча бошланғич ишлардаги омад, бахтли воқеалар ҳамда қувончли янгиликларни англатади.

Асал тушда курса

Агарда тушда сиз асал истеъмол қилаётганлигингизни кўрсангиз демак тез орада сиз қадрдон, севган инсонларингиз билан мароқли суҳбатдан лаззатланишингиздан дарак беради.

Бордию тушда асал дарё бўлиб оқаётганлигини ва сиз бу дарёдан чинни пиёла ёки қандайдир идишда асал олиб ичаётганлигингизни кўрсангиз – ўнгингизда ижодий фаолиятингизда омадга эришишингизни билдиради, ҳозир илҳом париларини ушлашнинг, ўзингизнинг янги ижод намуналарингизни омма эътиборига ҳавола этишнинг айни вақти эканлигини билдиради.

Тушда асалари уяси (арихона)дан асал олаётганлигингизни кўрсангиз ҳаётда молиявий жиҳатдан бой бўлишингиздан хабар беради. Бу туш тез кунларда ортиқча заҳмат чекмасдан мўмай даромад олишингиз мумкинлигини англатади.

Асал тушда курса степанов табирига кўра

Асал туш табири

Туш изоҳловчи Степанованинг талқинига кўра ушбу табиий ширинлик яқин кунларда яхшигина даромад олишга ишора қилиб, бу тушни кўрган шахс молиявий жиҳатини яхшилаш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Бордию тушда асал истемол қилиб ундан лаззатланаётганлигингизни кўрсангиз – сизни ҳақиқий севги кутаётганлигини, бу севги сизнинг ҳаётингизни бахтга тўлдириши ва юрагингизни тезроқ уришига сабабчи бўлишини билдиради.

Тушингизда тўғри мумкатакнинг ўзидан асал олиб истеъмол қилаётганлигингизни кўришингиз жуда ҳам қизиқарли талқинга эга бўлиб, бу туш ҳозирги кунда сиз машғул бўлаётган ишларингиз сиз учун жуда муҳим эканлигини, сиз янги компания ёки анъананинг манбаси бўлишингизни умуман олиб қаралганда сиз қандайдир янгиликнинг асосчиси бўлишингизни англатади.

Ишлаётган ишларингизни оҳиригича давом эттиринг ҳеч қачон таслим бўлманг, шундагина сиз муваффақиятга эришасиз.

Асал туш табири эзотерик табирига кўра

Асал қандай талқинга эга

Тушда асални кўрган бўлсангиз ўнгингизда сиз билан жуда кўп яхши нарсалар содир бўлади: сизнинг ишингиз, меҳнатингиз қадрланади, бундан олдин қилган ҳаракатларингиз муваффақиятга олиб келади, сиз эришган ютуқларингиз билан фахрланасиз.

Аммо кераксиз равишда ўзингизни ва эришган ютуқларингиз, ғалабаларингизни кўз-кўз этишдан эҳтиёт бўлинг: бу бошқа инсонларнинг душманларингизнинг ҳасадига олиб келиши ва улар сизга зарар етказишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил