Сигир тушда курса туш табири сигир тўлиқ малумот

Сигир тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Сигир тўғрисидаги барча тушларни уларнинг табири талқинига кўра бир нечта гуруҳларга бўлиш мумкин.

Сигир тушда курса

Тушда улкан шохли сигирни, оч рангли сигирни, семиз, пичан чайнаётган сигирни, сув ичаётган, сувда сузаётган, ориқлаб қочиб кетган, йиқилган, ўлаётган ёки ўлган сигирни кўришингиз – унумсизлик (ҳосилсизлик) ни англатади.

Агарда тушда бузоқлаётган ёки аллақачон бузоқли бўлган, бузоқчаси билан ўтлаётган сигирни кўрсангиз – унумлилик (ҳосилдорлик) ни билдиради.

Тушингизда танасининг бирон бир қисми йўқ, етишмаган ҳолда югураётган (масалан — шохлари, боши, оёқлари, териси) ёки сизнинг ортингиздан қуваётган сигирни кўришингиз – аллакимларнинг  яқинларингиз билан жанжаллаштиришга уринишларини ифодалайди.

Бордию тушда сигир озиқлантираётганлигингизни, сигир сотиб олаётганлигингизни, фермада, яйловда ёки қабристонда ёки фақатгина шунчаки сигирни кузатиб турганлигингизни кўришингиз – рўзғорингиз бут бўлишини, оилангизни молиявий тарафлама бой бўлишидан дарак беради.

Сигир тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушда сиз ёввойи сигирни кўришингиз яхшилик аломати ҳисобланади ва турмуш ўртоғингиз (аёлингиз) гўзал аёл бўлишини билдиради, тушда ўтлаётган подани кузатиб турганлигингизни кўришингиз – ўнгингизда қариндошларингиз билан ўзаро муносабатлардаги уйғунликни англатади.

Сигир туш табири

Бордию тушда сигир соғаётганлигингизни кўрсангиз – қувонч ва омадни, сигирга минганлигингиз – барча муаммоларингиздан халос бўлишингизни, сигирнинг шохларини ушлаганингизни кўришингиз – фаровонликни ифодалайди.

Сигирнинг мўлашини эшитганлигингизни кўришингиз – оила аъзоларингиз яна биттага кўпайишини фарзандли бўлишингизни, мол гўштини истеъмол қилаётганлигингизни кўришингиз – обрўингиз ошишини ва фаровонликни англатади.

Шунингдек, бу турдаги қорамол ҳақидаги тушларни келажак учун башорат сифатида қабул қилиш мумкин: сигир қанча семиз ва соғлом бўлса, даврингиз шунчалик бахтли бўлишини аксинча, озғин ва касаллиги оғир даврларни бошдан кечиришингизни ифодалайди.

Сигир туш табири нострадамус табирига кўра

Тушда сигирни кўришингиз онгсиз равишда фарзандли бўлишни исташингингизни билдиради, сигирни соғаётганлигингизни кўришингиз эса –  яқин орада бу истакларингиз амалга ошишини билдиради. Тушингизда яхши боқилган, бақувват сигирни кўришингиз – мустаҳкам соғлиқ ва катта ютуқлардан дарак беради.

Сигир қандай талқинга эга

Тушда касал ҳайвонни кўриш ота-оналарни ўз фарзандларининг соғлиғи ҳақида хавотирлари билан боғлиқ.  Машхур психоаналитик ўзингизни азобламаслигингизни ва бундай асоссиз хавотирлардан воз кечишингизни маслаҳат беради.

Тушда сигирларни ўтлатётганлигингизни кўришингиз –  фарзандингизнинг “оёққа қўйишингиз“ ва унинг келажаги тўғрисидаги умумий ташвишларингизни ифодалайди.

 Фрейд аёллар ҳамда эркаклар тушда нима сабабдан сигирни кўришларини иккига ажратади. Биринчи ҳолда яъни аёллар тушларида сигирни кўришлари – заифлик туйғусини акс эттиради, иккинчисида яъни эркакларда эса — бу соғлиқ ва катта ютуқларни англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил