Гушт тушда курса туш табири гушт тўлиқ малумот

Гушт тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушда гушт маҳсулотларини кўришингиз ҳонадонингизда фаровонлик ва қувонч ҳукм суришини билдиради. Тушда гушт пишириш (тайёрлаш) — ноаниқ ўзгарувчан вазиятни англатиб, бу вазият ҳам қувончли яхши маънони ҳам ғам — андух ёмонликни билдиради.

Тушда гушт курса туш табири

Тушда қайнатилган гуштни еяётганингизни кўрсангиз — соғлиғингизнинг яхшиланиши ёки бойликдан, ҳом чўчқа, ғоз, ёввойи қушларнинг гўштини кўрсангиз — қувончда дарак беради. Тушда кимгадур гушт едирмоқ — ён — атрофингиздагилар, ўз жамоангиз олдида нуфузингизни тушиб кетишидан огоҳлантиради.

Аёл ёки қизлар тушида кўп миқдорда гуштни кўриши — ҳиссиётларга бой севги белгисидир. Тушингизда сиз “бифштекс“ таоми учун гушт қовираётган бўлсангиз — демак сизни иш фаолиятингизда ҳамкасбларингиз орасида машхурлик, обрўга эришишингизни билдиради.

Котлет қовириб, емоқ — байрам дастурхони тузатилишини ва уни айнан сиз тузатишингиз кераклигини англатади. Агар сизнинг тушингизга “ростбиф“ таоми еяётганингиз кирса — демак сиз ҳам жисмоний, ҳам аҳлоқий томондан мукаммал инсонсиз.

Гушт тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда дудланган чўчқа гуштини кўрсангиз — сизнинг молиявий жиҳатдан бой қариндошларингиз борлигини биласиз. Дудланиб тузланган чўчқа гушти (бекон) ни кўрсангиз — сизга зарар етиши мумкинлигини англатади.

Агарда сиз махсус тайёрланадиган чўчқа гўштидан таом (бужина) ни кўрсангиз — сизнинг маошингиз кўпайиши учун барча имкониятлар борлигидан дарак беради. Тушда “тушенка“ таомини кўрсангиз — сизнинг ҳонадонингизда рўзғорингизнинг бут эмаслигини англатади.

Тушда қассобни кўриш  — оғир ва ёқимсиз ҳислар уйғотувчи учрашувдан дарак беради. Агар қассоб гушт майдалаётган бўлса яқин орада сиз фитналар гирдобида қолишингиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Гушт туш табири нострадамус табирига кўра

Қассоб қиёфасида ўз танишингизни кўрсангиз — тушингизга кирган шахс яъни танишингизни соғлиғида муоммолар мавжудлигини англатади. Қассоб чўчқа танасини майдалаётганини кўрсангиз — қисқа фурсат ичида режаларингиз амалга ошиши ва мўмай даромадга эга бўлишингизни билдиради.

Тушингизда қўрада пишаётган кабобни кўрсангиз — бу созда вақтинчалик ўзингизни фақат оилангизга бағишлайдиган вазият бўлишидан дарак беради.

Агар гушт қиймалагични кўрсангиз — бу сизда бесабаб қайғу замонавий тил билан айтилганда “депрессия“ да эканлигинигизни англатиб, сизга маънавий ҳордиқ етишмаётганлиги ўз жонингизга эътиборлироқ бўлишингиз ҳақида ҳам хабар беради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил