Пичоқ тушда курса туш табири пичоқ тўлиқ малумот

Пичок тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Ушбу туш табири талқинига кўра тушингизда пичокни кўришингиз — сизни бошқа инсонлар билан мулоқотнинг нозик жиҳатлари ҳақида ўйлашга мажбур этади.

Пичок тушда курса

Агарда тушингизда стол устида пичок ётганлигини кўрсангиз — Фрейднинг туш табирига кўра, сиз янги танишувлардан қўрқишингизни англатади, бунга сабаб эса сизни кўп маротаба қалбингиз сингани севгидан куйганингиздир, энди эса ҳозирда ҳаётингизга янги инсонларни киритишга, янги алоқалар ўрнатишга тайёр эмассиз яна ушбу ҳолат қайтарилишидан, яна сизга озор беришларидан жуда ҳам қўрқасиз.

Аммо энди қўрқувидан халос бўлиш ва қўрқувнинг ортидан эргашиб, ҳаётингизни бемазмун ва қизиқарсиз ўтказишингизга чек қўйишнинг вақти келганлигини билдиради.

Тушингизда дўстингиз бирон бир нарсани кесиш учун пичок олаётганлигини кўрсангиз диққат билан эътибор беринг.  Ёдингизда бўлсин, эҳтимол сиз охирги пайтларда бирон бир аянчли иш қилаётгандирсиз ва бу ҳақда ҳеч ким билмайди деб умид қилгандирсиз.

Адашасиз, сизнинг орзуларингиз беҳуда: яқинда сизнинг ножўя қилмишларингиз ошкор бўлиши мумкин, шунинг учун бу қилмишларингизни ўз вақтида тугатиш яхшироқдир.

Пичок тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушда ўтмас пичок билан бирон бир нарсани кесаётганлигингизни кўришингиз – онг остингиз сизнинг ўсмирлик даврингиздаги комплексларингиз (нимадандур уялишингиз масалан ташқи кўринишингиздан) ҳозирги пайтда яшашингизга тўсқинлик қилаётгани ҳақида сигнал беради, шу сабабдан улардан имкон қадар тезроқ қутулиш ҳаракат қилинг ҳозирда буни айни вақти.

Пичок туш табири

Тушда чиройли пичокни кўришингиз — ҳийла билан боғлиқ  кутилмаган совғадан дарак беради. Эҳтиёт бўлинг ва ўзингизни шубҳали нарсага жалб қилинишингизга йўл қўйманг.

Ўз ички «мен» ингиздан яна бир огоҳлантириш бу: тушда пичокни йўқотиб қўйиб, уни тополмаётганингизни кўришингиз, бу туш ўнгингизда сиз жуда чарчаганлигингизни, ҳатто шу қадар чарчагансизки, аёлингиз билан ўзаро яқинликни осонгина ҳис қила олмаётганлигингизни, бу сиз учун оғир вазифага айланётганлигини ифодалайди.

Келажакда ушбу вазият, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларингизнинг манбаи ҳам бўлиши мумкин, шунинг учун айни вақт бу ҳолат билан курашиш, аёлингизнинг қай жиҳати сизга мос келмаётгани тушуниш ҳамда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилиш сиз учун яхшироқдир.

Пичок туш табири нострадамус табирига кўра

Ушбу туш табирига кўра тушда пичокни кўриш ҳақиқий ҳаётда сизга таҳдид соладиган хавфлардан огоҳлантиради. Тушингизда чиройли пичоқни кўришингиз — яқин атрофингиздаги, сиз дўст деб биладиган инсонлар сизга таҳдид қилишларини англатади.

Пичок қандай талқинга эга

Агарда сиз тушингизда бирон бир нарсани ўтмаслашиб қолган пичок билан кесаётганлигингизни кўрсангиз — бу сизнинг ўсмирлик давридан қолган комплексларидан халос бўлишингиз ҳаддан ташқари чўзилиб кетганлигни, сизни ўша даврдан бери  «таъқиб» этиб келаётган қўрқув тарк этмаётганлиги ва бу сабабли кейинги ривожланишларга тайёр эмаслигингизни англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил