От тушда курса туш табири от тўлиқ малумот

От тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Исломий табир бўйича от — эзгулик ва хайрлиликдан нишонадур. Тушда от устида чопаётган бўлсангиз — яқин орада қудрат ва ҳукмронлик сизнинг қўлингизда бўлишини англатади.

Агарда ушбу тушни кўриш давомида рўппарангизда бошқа инсон ўтирганини кўрсангиз — айнан тушингизга кирган инсон сизни муваффақият сари етаклашидан дарак беради.

От тушда курса

Бордийу тушда от оғир юкни ташиб кетаётганини кўрсангиз — оғир юкни олиб келган жойни яхшилаб эслаб қолишга ҳаракат қилишингиз зеро айнан шу ерда сиз равнақ топишингизни билдиради.

Тушда от сизга ниманидур гапирётган бўлса — бу сизга башорат қилинаётганидан дарак, унинг сўзларига бепарво қарамаслик ва ҳар бир сўзига этиборли бўлишингиз кераклигини ҳам англатади чунки ҳайвонлар ёлғон сўзламайдилар.

Киши тушда от гўнгини кўриши — бойликдан даракдир, тушингизда бир уюм гўнг устига ўтирганингизни кўришингиз — мерос олишингиз ҳақида хабар беради. Айни пайтда сизнинг ҳаётингиз қора кунлардан: тушкунлик омадсизликдан иборат.

Оқ отни кўриш — демак яқин кунларда сизнинг ҳаётингизда яхши томонга ўзгаришлар содир бўлиши кутилмоқда. Аммо ушбу тушда қора рангли отни кўриш эса аксинча табир қилинади.

От тушда курса 21-аср табирига кўра

От туш табири

Замонавий туш табирига кўра тушда наслдор тулпорни кўриш — оилавий ҳаётингизда ва шахсий ҳаётингиздаги барча қийинчиликлар, изга тушиб кетишини англатади. Тушингизда от сизга яқинлашганини кўрсангиз — сиз ишонган дўстингиз сизга сотқинлик қилишидан огоҳлантиради.

Тушда от туёғи билан сизни тепганини кўрсангиз — сиз касаллик ва қийинчиликларни бошдан кечиришингиздан дарак беради. Тушингизда отдан йиқилганингизни кўрсангиз — ўнгингизда — бахтсиз ҳодисадан огоҳлантиради. Шунингдек тушингизда ёввойи ва жахлдор отларни кўришингиз ҳам — сизнинг ҳаётингиздаги муоммолар: автоҳалокат, оғир ҳасталиклар бўлишидан дарак беради.

Тушингизда қутурган отни жиловлаётганингизни кўрсангиз — тез орада сизни иш фаолиятингизда юксалишдан, ҳукмронлик ёки мўмай даромад кутиб турганидан далолат беради.

Тушингизда абжирлик билан от ўйнатётганингизни ёки отда елиб чопаётганингизни кўришингиз — ўнгингизда ҳушёрликни ёқотишингизни англатади. Сизга маслатаҳатимиз ўзгаларнинг камчиликларига кўз юмишни бас қилинг, акс ҳолда бу сизга жиддий синовларни олиб келиши мумкин.

От туш табири нострадамус табирига кўра

От қандай талқинга эга

Тушда ёқимтой, мулойим отни кўрсангиз ва у от сизга ўзини силашга имкон берса — чамадонларингизни йиғишни бошлашингиз мумкин сизни хизмат сафари кутмоқда. Шу билан биргаликда бу сафар узоқ муддатли ва сердаромад бўлишидан ҳам дарак беради.

Тушингизда озғин отларни кўрсангиз — унумсизликни, аксинча наслдор, асл отни кўриш — мўл-кўлчиликни англатади. Тушингизда кўп миқдорда отларнинг ўлимини кўришингиз — инсоният оламининг глобал муоммолари бўлиши кутилётганидан далолат беради.

Тушингизда ўлик от сизга ҳужум қилаётганини ёки тишлашга уринаётганини кўрсангиз — ўнгингизда азалдан душманларингиздан эҳтиёт бўлишингиз кераклигини билдиради.

Тушингизда от ҳайкалининг жонланганлигини кўришингиз — ўнгингизда сиз аллақачонлардан бери ташлаб қўйган иш лойиҳангиз ҳақида эслатади. Бу тушга жиддий этибор қаратишингиз мақсадга мувофиқ.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил