Қон тушда курса туш табири қон тўлиқ малумот

Қон тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Миллер тушда қонни кўриш фақат биргина ҳолатда қонни кўприк бўйлаб тўкилган бўлсагина яхшилик белгиси деб талқин қилади.

Қон тушда курса

Бу туш қариндошларингиз сизга хушхабар олиб келишларини билдириб, бошқа ҳамма ҳолларда кўнгилсизликларга тайёр туришингиз кераклигини англатади.

Бордию тушингизда қўлингизни қонга булғаганлигингизни кўрсангиз — дарҳол ўзингизга аҳамият беришингизни, ҳордиқ чиқаришингиз кераклигини, ўз ишларингизни текширишингиз кераклигини. Акс ҳолда сизнинг ҳаётингизда қора кунлар бошланиши мумкинлигини ифодалайди.

Тушингизда кучли қон кетишини кўришингиз иш фаолиятингиздаги ва соғлигингиздаги муоммоларни ифодалайди. Агарда сиз чет эллик ҳамкорлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган бўлсангиз айнан омадсиз битимлар сабаб улар билан муоммолар келиб чиқаришини билдиради.

Қон тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда қонга беланган кийимни кўришингиз — душманлар  рамзи ҳисобланиб, улар сабаб эришган мавқеингиз сусайиши мумкинлигини англатади. Агарда бу тушни кўришингиздан бироз аввал янги инсон билан танишган бўлсангиз уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишингизни ифодалайди.

Қон туш табири

Тушингизда ердаги кўлмак қонни кўришингиз эса сирли душманларингиз сизни ҳато қилишингизни кутиб ўтирганликларини билдиради.

Бордию тушингизда бурнингиздан қон келаётганини кўрсангиз — молиявий йўқотишларни, оғиздан келаётганлигини кўришингиз — мол-мулк туфайли яқинларингиз билан можороларни, жинсий аъзолардан келаётганини кўришингиз — турмуш ўртоғингиз (аёлингиз ёки эрингингиз) билан қийин ва ҳаттоки можороли ажралишни билдиради.

Қон туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда бошқа инсонларда қонни кўришингиз — тез орада қариндошларингиздан бири бемор бўлишидан огоҳлантиради.

Қон қандай талқинга эга

Бордию тушингизда сиз бошқа инсоннинг қони билан бежалиб ташланганингизни кўрсангиз — тушингизда қони бежалган инсон томонидан кутилмаган хушхабар ёки кутилмаган фойда олишингиз мумкинлигини англатади.

Бундай туш яна сизни тинчлатириши ҳам мумкин: сиз йўқотишларга дуч келасиз, аммо ундан сиз ҳалос бўласиз. Тушингизда шунчаки қонга беланган кийимни кўришингиз — кимнингдир сиздан қаттиқ жахли чиққанлигини англатади.

Агарда тушингизда кўрган қон қуриб қолган бўлса бу инсон сиз ҳақингизда илгарилардан бери ёмон фикрда эканлигини билдиради. Тушингизда ерга тўкилган қонни кўришингиз — моддий даромадни англатиб, у қанча катта бўлса, даромадингиз ҳам шунча кўп бўлади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил