Куйлак тушда курса туш табири куйлак тўлиқ малумот

Куйлак тушда курса бу туш табири қандай талқинга эга? Тушда оддий куйлакни кўришингиз ҳеч қандай “алоҳида” маъно касб этмайди. Тушингизда куйлак кияётганлигингизни кўришингиз — дўстларингиз, танишларингиз орасидаги омадингизни ҳамда амбицияни билдиради.

Куйлак тушда курса

Бордию аёл киши тушида куйлак кийиб кўраётган бўлса — кутилмаган вақт севги бобида рақибини учратишини, аммо агарда туш соҳибаси ёқтирган куйлагини кийиш учун қоматига эътибор бераётганлигини кўрадиган бўлса – у севги бобида муваффақиятни қўлга киритиб, рақибини мағлуб этишини, ҳамда танлаган севгилиси билан бўлишга эришишини англатади.

Молиявий тарафлама бой инсонлар тушларида янги серҳашам дабдабали куйлагини эгниларида кўришлари – номусни, амаллари юксалишини англатади. Агарда молиявий тарафлама камбағал инсонлар ўз эгниларида янги серҳашам дабдабали куйлакни кўрсалар – бахтсизликни, бемор инсон ушбу тушни кўрса – ўлимни англатади.

Тушингизда йиртилиб кетган ёки ифлосланган куйлакни ўз эгнингизда кўрсангиз — бахтсизлик ва ғам-андухларни билдиради. Тушда қон доғли куйлакни кўрсангиз — нопок виждонни ҳамда шубҳали алоқаларни ифодалайди. Тушингизда янги куйлак кийишингиз — қувонч, даромад ва иш фаолиятингиздаги омаддан дарак беради.

Тушингизда ўз куйлагингизни олов ичра кўришингиз – зерикишни, ҳақоратларни, туҳматни, йўқотишларни ҳамда дўстларингиз билан тортишувлар ва жанжаллардан огоҳлантиради.

Куйлак тушда курса 21-аср табирига кўра

Тушингизда куйлагингизни йўқотиб қўйганлигингизни кўришингиз — номусингизни йўқотишингизни билдиради. Бордию эркаклар тушларида аёлларнинг куйлакларини кийганликларини кўрсалар – ўнгида ёлғонга дуч келишини билдиради.

Куйлак туш табири

Аёл киши тушида эрлаклар куйлагини кийганлигини кўриши эса – кўнгилни олувчиларнинг йўлдан оздиришларига енгилишини англатади.

Тушда куйлак сотиб олганликни кўриш – ҳасадни билдиради. Тушингизда қора рангли куйлакни ёки мотам либосини кўришингиз – қувонч ва бахтни англатади.

Тушда яшил, кўк рангли (оч кўк ҳаворанг) куйлакни кўриш ёки уни кийиш – орзу истакларни амалга ошишидан дарак беради. Тушда сариқ рангли куйлакни кўриш ёки уни кийиш ёлғонни, ҳасадни билдиради.

Тушингизда оч рангли, ёрқин рангли, оқ рангли куйлакни кийганлигингизни кўришингиз – қадрингиз ошишини, шон-шарафингиз кўтарилишини, моддий бойлигингиз янада ортишини англатади.

Куйлак туш табири нострадамус табирига кўра

Тушингизда нима сабабдан қизил рангли куйлакни кўришингизни қуйида билиб олиш имконига эга бўласиз.

Тушда қизил рангли куйлакни кўриш – ғам-қайғуни ҳамфа кўз ёшларни ифодалайди. Ранг-баранг куйлак кийганлигингизни кўришингиз эса сизни олдинда узоқ сафар кутиб турганлигини билдиради.

Куйлак қандай талқинга эга

Кулранг рангли куйлакни кийганлигингизни кўришингиз – ўнгингизда кўп вазифаларни, олтин билан тўқилган куйлакни кўришингиз ёки уни кийишингиз – бахтни ҳамда қудратли ҳимояни англатади.

Агарда ёш аёл башанг, аъло даражада тикилган куйлак кийганлигини кўрса – омма орасида ўз санъати ва яхши муомаласи ҳамда ўз ҳатти ҳаракати билан мафтун бўлинишини барчанинг унга ҳаваси келишини англатади, бордию бу куйлагининг йиртиқ эканлигини кўрса – ман этилган ишни қилгани сабаб қораланишини англатади.

Тушда башанг куйлак кийиш – моддий бойлик ичра яшашни ифодалайди. Тушда кўп куйлакларни кўриш эса – ҳақорат, туҳмат ва маломатларни билдиради.

Тушингизда жуда калта бўлган куйлакни кийишингиз – ёмон ишларни, куйлагингизнинг чокларидан бўшатишингиз – эҳтиёткорроқ бўлишингизни билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил